Нарбаева Женевада минтақавий барқарорлик ва ислоҳотларни муҳокама қилди

© Сенат Олий Мажлиса Республика УзбекистанВ Сенате с послом Российской Федерации в Узбекистане обсуждены перспективы двустороннего сотрудничества
В Сенате с послом Российской Федерации в Узбекистане обсуждены перспективы двустороннего сотрудничества
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Oбуна бўлиш
Женевада Сенат раиси парламентлараро ҳамкорлик, хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, Германия, Сингапур, Қозоғистон ва Венгрия каби қатор давлатлар билан стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Женевада бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоққа аъзо мамлакатлар парламентлари аёл спикерларининг 15-саммити доирасида қатор хорижий давлатлар парламентлари раҳбарлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Форум доирасида Нарбаева "БМТ-аёллар" ташкилотининг Женевадаги бўлим директори София Каллторп билан учрашди. Томонлар Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлаш, бандлик ва зўравонликка қарши курашиш борасидаги ислоҳотларни муҳокама қилишди.
Германия, Сингапур, Венгрия ва Қозоғистон парламентлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда тажриба алмашиш, қўшма ташаббусларни илгари суриш, парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш каби масалаларга эътибор қаратилди
Хусусан, Германия ва Венгрия парламент аъзоларининг ўзаро расмий ташрифлари режалаштирилган, Сингапур билан давлат бошқарувини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Делегация Узбекистана в Женеве выдвинула инициативы по вопросам глобального мира и сотрудничества  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2025
Глобал тинчлик ва ҳамкорлик: Танзила Нарбаева Женевада қатор ташаббусларни илгари сурди
Янгиликлар лентаси
0