Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа мурожаатнома билан чиқади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев обратится с посланием к Олий Мажлису и народу Узбекистана.
Шавкат Мирзиёев обратится с посланием к Олий Мажлису и народу Узбекистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мамлакат сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. 26 декабрь, жума куни, соат 11:00 да президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномани тақдим этади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мурожаатномада мамлакат ҳаётининг ҳар бир жабҳасини янада ривожлантиришга оид йирик ташаббуслар илгари сурилиши ҳамда келгуси йиллардаги энг муҳим вазифалар юзасидан режалар тақдим этилиши кутилмоқда.
Жонли эфир "Ўзбекистон 24", "Ўзбекистон" (сурдотаржима билан), "Маҳалла", "Маданият ва маърифат", "Ўзбекистон тарихи", "Менинг юртим", "Севимли", "Миллий", "Зўр ТВ", "Ренессанс ТВ" телеканалларида намойиш этилади.
Мурожаатнома "Тошкент" ва "Дунё бўйлаб" каналларида рус тилида, "Ёшлар" ва "Узрепорт ТВ" телеканалларида эса инглиз тилида таржима билан узатилади.
Жонли эфирни президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳам кузатиб бориш мумкин.
Ўзбекистон президентининг миллий парламентга илк мурожаатномаси 2017 йил 22 декабрда тақдим этилганди.
Обращение Президента Шавката Мирзиёева к Олий Мажлису и народу Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномаси - онлайн
Янгиликлар лентаси
0