Обращение Президента Шавката Мирзиёева к Олий Мажлису и народу Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномаси - онлайн

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги мурожаатномасини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мамлакат сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади.
Мундарижа
Аввал янгилариАввал эскилари
13:27 20.12.2022
13:25 20.12.2022

"Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз. Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз!"

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к Олий Мажлису и народу Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти
13:21 20.12.2022
Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.
13:20 20.12.2022
Ташқи сиёсат ҳақида

Ўзбекистон дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсатни изчил давом эттиради.

"Бундан кейин ҳам асосий эътиборимиз Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шерикларимиз бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилади", - Мирзиёев.
13:14 20.12.2022

"Миллати, тили ва динидан қатъи назар, Ўзбекистонни ўзининг Ватани деб биладиган, унинг равнақи учун ҳисса қўшиб келаётган ҳар бир фуқаро бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ардоғида бўлади", - Мирзиёев.

13:10 20.12.2022

2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади - президент

13:05 20.12.2022
12:57 20.12.2022
Газ захираларини кўпайтириш мақсадида, геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинади

"Бунда, янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда (6 километрдан кўп) газ қазиб чиқариш ишларини бошлаймиз. Жумладан, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади. Газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади, самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўрилади", — Шавкат Мирзиёев.
12:54 20.12.2022
Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.

Ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади. Бунинг ҳисобига, уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли “яшил энергия”га ўтказилади.
12:51 20.12.2022

2023 йил Ўзбекистон иқтисодиётида энергияни иқтисод қилиш йили бўлади — Шавкат Мирзиёев.

12:47 20.12.2022
Иқтисодиётимиз барқарор ривожланиши учун, энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак - президент

Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.

Шу боис, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.
12:44 20.12.2022
12:43 20.12.2022
Келгуси йилдан, туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилади.

Жумладан, тадбиркорлик учун: – ҳар томонлама ривожланган 26 та туман 1-тоифага;

– инфратузилмаси яхши бўлган 46 та туман 2-тоифага;

– шароити нисбатан қониқарли бўлган 76 та туман 3-тоифага;

– жозибадорлиги етарли бўлмаган 40 та туман 4-тоифага;

– шароити оғир бўлган 20 та туман 5-тоифага тўғри келади.

"Энди, тоифага қараб, туманларнинг иқтисодий ривожланишини белгилаймиз", — Шавкат Мирзиёев.
12:28 20.12.2022
Президент охирги пайтларда айрим ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар кўтарилаётганини қайд этди.

"Бизнинг юртимизда бундай ҳолатлар умуман бўлиши мумкин эмас. Ким бунга амал қилмаса, қонун устувор, жазо муқаррар бўлади", - деди давлат раҳбари.

Шу боис, бундай жойларга олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилади ва юзни таниш ускунаси ўрнатилади.

Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинганда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиёти жорий қилинади.

Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кучайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар бошлангани таъкидланди.
12:25 20.12.2022
Президент Конституцияга аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши ва уй-жойга эга бўлиши тўғрисидаги янги моддаларни киритиш лозимлигини таъкидлади.

Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмлари 1,5 баробарга оширилиб, 90 мингга етказилади.

Келаси йилда Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади. Дастур доирасида, биринчи навбатда, турар-жойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этилади.
12:24 20.12.2022
Одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилади.

"Нима учун, адвокатга жиноят иши қўзғатиш ва тугатиш ҳақидаги қарордан нусха берилмайди? Бундай ҳолатд́а тенглик ҳақида қандай гапириш мумкин? Энди, судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилинади. Айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши бўйича ҳар бир ҳолат прокурор, суд томонидан синчиклаб ўрганиладиган тизим жорий қилинади", — президент.
12:23 20.12.2022

Шавкат Мирзиёев: "Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказамиз.

12:16 20.12.2022
Наврўз байрамигача республикага 2000 та автобус олиб келинади.
12:15 20.12.2022

Маҳалла бюджети масаласини ҳам ҳал қиламиз. Келгуси йилдан мол-мулк солиғининг бир қисми маҳаллада қолади — Шавкат Мирзиёев.

12:15 20.12.2022
Президент халқнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Аввало, бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланади. Ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилади.

Келаси йили бу тизим Тошкент шаҳрида бошланади. Босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилинади. Соғлом овқатланиш рационига доир тавсиялар одамларга етказилмаётгани, турли ёшдаги кишилар учун жисмоний машқларни ўргатиш ишлари йўқлиги таъкидланди.

Шу боис, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракати маҳалладан бошланади.
Янгиликлар лентаси
0