Сунъий интеллект, кадрлар танқислиги ва таълим: Путиннинг Давлат кенгашидаги баёнотлари

© Sputnik / POOL
/ Oбуна бўлиш
Россия раҳбари Давлат кенгашида кадрлар танқислиги, сунъий интеллект таъсири ва таълим тизимини ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақида баёнот берди
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Давлат кенгашининг якуний йиғилишини ўтказмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғилиш Россия иқтисодиёти учун кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган бўлиб, унинг давомида давлат раҳбари 2026 йилни “Россия халқлари бирдамлиги йили” деб эълон қилганини маълум қилди.
Россия президентининг асосий баёнотлари:
2024 йилда 19 та миллий лойиҳа амалга оширила бошланди, шундан 8 таси Россиянинг технологик лидерлигига қаратилган.
Бандлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 97,8 фоизга етди ва ишсизлик тарихий паст даража — 2,2 фоизни ташкил этмоқда.
2022 йилдан бери иқтисодиётга қўшимча 2,6 миллион нафар фуқаро жалб этилди.
Меҳнат бозорида ҳозирда ишчи кучи танқислиги кузатилмоқда.
Келгуси 7 йилда 12,2 миллион нафар фуқарони иқтисодиётга жалб қилиш лозим.
Айрим тармоқларда талаб таклифдан анча юқори, айниқса малакали ишчилар ва муҳандис кадрларга эҳтиёж катта.
Битта рўйхатга олинган ишсиз (ишчи касби бўйича)га қарийб 28 та бўш иш ўрни тўғри келади.
Конструкторлар, технологлар ва лойиҳачиларга талаб юқори.
Инженерлар тайёрлаш тизими ўзгармоқда, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ривожлантирилмоқда.
Сунъий интеллект ва технологик ўзгаришлар
Келгуси 10–15 йил улкан технологик ўзгаришлар ва сунъий интеллект жадал ривожланиши даври бўлади.
Сунъий интеллект ҳаётнинг барча соҳаларига кириб бормоқда ва меҳнат бозорини ўзгартирмоқда.
Сунъий интеллект тизимли ўзгаришларни олиб келади, шу боис кадрлар сиёсатида олдиндан ҳаракат қилиш зарур.
Сунъий интеллект бошланғич даражадаги ишчиларни, шу жумладан, креатив ва интеллектуал меҳнатнинг айрим турларини босқичма-босқич алмаштиради.
Шу билан бирга, сунъий интеллект янги иш ўринларини, хусусан муҳандислик, маълумот билан ишлаш ва масъулият талаб қилувчи соҳаларда яратади.
Таълим, касбий ўсиш ва истиқбол
Мутахассис тайёрлаш ва карьера ўсишининг анъанавий модели ўзгаради.
Кадрлар тайёрлашнинг бутун парадигмасини ўзгартириш керак.
Кадрлар тайёрлашнинг бутун парадигмасини ўзгартириш керак.
Бугун инсоннинг асосий рақобат устунлиги — жамоада ишлаш қобилияти.
Сунъий интеллект таъсирида иш ўринлари қисқариши мумкин бўлган соҳалар:
улгуржи ва чакана савдо, молия, суғурта, давлат бошқаруви ва бошқа соҳалар.
улгуржи ва чакана савдо, молия, суғурта, давлат бошқаруви ва бошқа соҳалар.
Кадрларга талаб юқори бўладиган соҳалар: ишлаб чиқариш саноати (айниқса юқори технологиялар), ахборот ва алоқа, таълим, илмий, техник ва муҳандислик фаолияти.
Янги технологиялар педагог кадрларни оммавий қайта тайёрлашни талаб қилади.
Таълимда мустақил, ижодий ва танқидий фикрлашни сақлаш жуда муҳим.
Россия ҳукумати 2036 йилгача таълимни ривожлантириш стратегиясини тайёрламоқда.
Россия ҳукумати 2036 йилгача таълимни ривожлантириш стратегиясини тайёрламоқда.
