“Владимир Путин билан йил якунлари”: асосий баёнотлар ва рақамлар

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтиш"Итоги года" с Владимиром Путиным
Итоги года с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2025
Oбуна бўлиш
Владимир Путинн иқтисодиёт, Украинадаги можаро, ижтимоий сиёсат ва рақамли суверенитет ва бошқа масалалар бўйича қатор баёнотлар берди
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Москвада Россия президентининг тўғридан-тўғри мулоқоти ва катта матбуот анжумани бўлиб ўтди. Давлат раҳбари қарийб тўрт ярим соат давомида россияликлар ва журналистлар, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг 80 дан ортиқ саволларига жавоб берди.
Россия президентининг асосий баёнотлари:
Киевнинг нефть танкерларига уюштирган ҳужумлари натижа бермайди ва таъминотни издан чиқармайди. Бироқ Россия Федерацияси бундай ҳаракатларга жавоб қайтаришга мажбур бўлади.
Россияга замонавий самолётлар зарур. Авиачипталар нархининг ошиши қисман лайнерлар етишмаслиги билан боғлиқ.
Россияда хорижий агентларга нисбатан қатағон йўқ. Хорижий агентлар тўғрисидаги қонун Россиянинг ихтироси эмас, АҚШда бу қонун янада қаттиқроқ.
Миллий мессенжернинг ишга туширилиши билан Россия тўлиқ рақамли суверенитетга эришди. Хорижий нейрон тармоқлар тақиқланмайди, аммо Россия қонунларига риоя этилиши талаб қилинади.
Имтиёзли дори-дармонлар ҳатто хусусий дорихоналарда ҳам белгиланган нархларда сотилиши керак.
Киев можарони тинч йўл билан ҳал этишдан бош тортмоқда.
Россия Украинадаги сайловлар даврида хавфсизликни таъминлаш ва овоз бериш куни ҳужумлардан тийилиш масаласини муҳокама қилишга тайёр.
Россияда йил якуни бўйича инфляция даражаси 5,7–5,8 фоизни ташкил этади.
Солиқларни ошириш чоралари вақтинчалик бўлиб, келгусида солиқ юки камайиши керак.
Меҳнат даромадларини ошириш жараёнида кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашни бекор қилиш мумкин эмас.
Демографик сиёсат доирасида Россияда ҳар бир аёлга камида икки нафар бола тўғри келиши керак.
Ишчи касблар зарур, мураккаб ва тобора нуфузли бўлиб бормоқда.
Россия ҳеч нарсани тақиқламайди, аммо мавжуд қонунларга риоя этилмаса, чекловлар жорий этилади (сунъий интеллект соҳасида ҳам).
Россия юқори маълумотли давлат бўлиб қолади ва шу асосда юқори технологияли иқтисодиётни ривожлантиради.
Президентнинг таъкидлашича, унинг фикрича Ватан ота-онадан бошланади.
Ҳукумат Бошқирдистонда республика билан ҳамкорликда технологик парк ташкил этиш лойиҳасини қўллаб-қувватлайди.
Россия Хитой ва АҚШ билан бир қаторда рақамли суверенитетга эга давлатлар учлигига кирди.
Давлат сиёсати фуқаролар ишончини янада оширишга қаратилган.
Утилизация йиғими ва хорижий автомобиллар нархининг ошиши асосан йирик шаҳарларда даромади юқори аҳоли қатламига таъсир қилмоқда. Президент чиқинди йиғими ошиши доимий бўлмаслигига умид билдирди.
Масофавий фирибгарликка қарши давлат чоралари самара берди: россияликларнинг фирибгарлардан кўрган зарари учдан бир қисмга камайди, бироқ бу йўналишда ишлар давом эттирилади.
Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларини муайян шаҳарларга мажбурий тақсимлаш режалаштирилмаяпти. Масала фақат мутахассислик бўйича ишлашга тааллуқли. Президент МҲИ тизимида мажбурий ишлаб бериш талабларини ортиқча деб ҳисобламайди.
Давлат раҳбари ўз шахсий муваффақиятларини мамлакат ютуқларидан ажратмаслигини таъкидлаб, Худо Россияни ҳеч қачон тарк этмаслигига ишонишини билдирди.
Итоги года с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинадаги ҳокимият қонуний бўлиши шарт - Путин
Янгиликлар лентаси
0