https://sputniknews.uz/20251225/namangan-komir-rahbariyat-vakil-pora-54448901.html
Наманганда “Кўмир таъминот” филиали раҳбарияти вакили 22,5 минг доллар пора билан ушланди
Наманганда “Кўмир таъминот” филиали раҳбарияти вакили 22,5 минг доллар пора билан ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ филиали бошлиғи ўринбосари 22,5 минг доллар пора олган вақтида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
2025-12-25T09:59+0500
2025-12-25T09:59+0500
2025-12-25T10:30+0500
жиноят кодекси
пора
кўмир маҳсулоти
ўзбекистон
жамият
наманган вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0e/23309741_0:153:3097:1895_1920x0_80_0_0_98f2a3880eb22c36896be490bc12bbdd.jpg
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Наманганда 40 минг доллар пора талаб қилган “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Наманган вилоят филиали бошлиғи ўринбосари ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманлардан бирининг кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ҳамда омборга келувчи кўмир ортилган юк вагонлари сонини кўпайтириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.Жорий йил 6 декабрь куни у сўралган маблағдан 25 минг долларни филиал ходими орқали олиб, тайинловни таъминлаган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.Кўрилган чоралар натижасида аҳолига кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ва имтиёзли нархларда етказиб бериш йўлга қўйилди.
https://sputniknews.uz/20251214/kadastr-bojxona-elektr-korruptsiya-54155633.html
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0e/23309741_182:0:2913:2048_1920x0_80_0_0_acb11288efa958ded0c45812e076c29e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кўмир таъминот наманган,наманганда пора олиш,кўмир омбори раҳбари пора,дхх ушлади наманган,иқтисодий жиноятларга қарши департамент,пора билан қўлга олинди ўзбекистон,мансабдор шахс қўлга олинди,кўмир таъминоти коррупция,жиноят кодекси 168-модда,жиноят кодекси 211-модда
кўмир таъминот наманган,наманганда пора олиш,кўмир омбори раҳбари пора,дхх ушлади наманган,иқтисодий жиноятларга қарши департамент,пора билан қўлга олинди ўзбекистон,мансабдор шахс қўлга олинди,кўмир таъминоти коррупция,жиноят кодекси 168-модда,жиноят кодекси 211-модда
Наманганда “Кўмир таъминот” филиали раҳбарияти вакили 22,5 минг доллар пора билан ушланди
09:59 25.12.2025 (янгиланди: 10:30 25.12.2025) Наманган вилоятида “Кўмир таъминот” МЧЖ филиали раҳбарияти вакили фуқарони кўмир омбори мудири лавозимига тайинлаш ҳамда юк вагонлари сонини ошириш эвазига пора олган вақтида қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Наманганда 40 минг доллар пора талаб қилган “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Наманган вилоят филиали бошлиғи ўринбосари ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманлардан бирининг кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ҳамда омборга келувчи кўмир ортилган юк вагонлари сонини кўпайтириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.
Жорий йил 6 декабрь куни у сўралган маблағдан 25 минг долларни филиал ходими орқали олиб, тайинловни таъминлаган.
Кейинчалик эса қолган 15 минг доллар ҳамда 30 та вагон кўмир юборилгани учун 7,5 минг доллар, жами 22,5 минг долларни олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Кўрилган чоралар натижасида аҳолига кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ва имтиёзли нархларда етказиб бериш йўлга қўйилди.