https://sputniknews.uz/20251224/surxondaryo-rivojlantirish-rejalar-54436900.html
Инвестиция, иш ўрни ва экспорт: Сурхондарёни ривожлантириш бўйича янги режалар айтилди
Инвестиция, иш ўрни ва экспорт: Сурхондарёни ривожлантириш бўйича янги режалар айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш, иш ўринлари яратиш ва туризмни кенгайтириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
2025-12-24T15:53+0500
2025-12-24T15:53+0500
2025-12-24T15:53+0500
ўзбекистон
жамият
янги иш ўринлари
қазилма бойликлари
экспорт
сурхондарё
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/18/54436725_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ff54321bfcae004827d1cfc42bffe2f9.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.Йиғилишда вилоят бой табиий ресурслар ва инфратузилмага эга бўлса-да, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва туризм соҳаларида имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Қазилма бойликлар қиймати 600 миллиард долларга баҳоланиб, бу салоҳиятнинг ҳатто 10 фоизи ҳам ўзлаштирилмагани таъкидланди.Шу муносабат билан Сурхондарёни инвестиция, иш ўрни, аҳоли даромади ва экспорт суръатлари энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифаси қўйилди. Келгуси йилда 114 та қазилма кон захираси асосида 3,2 миллиард долларлик 91 та лойиҳани бошлаш, шундан 2 миллиард долларлик қисмини ишга тушириш режалаштирилди.Келгуси йилда Ангор, Қизириқ, Термиз, Узун ҳамда ихтисослашган бошқа туманларда ҳам экспортни кўпайтириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилдиДавлат раҳбари йўлларни таъмирлаш, уй-жой қуриш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳам кўрсатмалар берди.
https://sputniknews.uz/20251209/kambagallik-xoli-hudud-aholi-bandlik-54049025.html
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/18/54436725_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ae217fa65b0181dcd1a5164f0bd7d552.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурхондарё вилояти, шавкат мирзиёев, инвестиция лойиҳалари, қазилма бойликлар, иш ўринлари яратиш, экспортни ошириш, туризм ривожи, меҳмонхоналар, инфратузилма, камбағалликни қисқартириш
сурхондарё вилояти, шавкат мирзиёев, инвестиция лойиҳалари, қазилма бойликлар, иш ўринлари яратиш, экспортни ошириш, туризм ривожи, меҳмонхоналар, инфратузилма, камбағалликни қисқартириш
Инвестиция, иш ўрни ва экспорт: Сурхондарёни ривожлантириш бўйича янги режалар айтилди
Президент Сурхондарё вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда қазилма бойликлар, иш ўринлари яратиш, экспорт ва туризм салоҳиятини ишга солиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган
йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда вилоят бой табиий ресурслар ва инфратузилмага эга бўлса-да, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва туризм соҳаларида имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Қазилма бойликлар қиймати 600 миллиард долларга баҳоланиб, бу салоҳиятнинг ҳатто 10 фоизи ҳам ўзлаштирилмагани таъкидланди.
Шу муносабат билан Сурхондарёни инвестиция, иш ўрни, аҳоли даромади ва экспорт суръатлари энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифаси қўйилди. Келгуси йилда 114 та қазилма кон захираси асосида 3,2 миллиард долларлик 91 та лойиҳани бошлаш, шундан 2 миллиард долларлик қисмини ишга тушириш режалаштирилди.
Драйвер лойиҳалар инфратузилмасига 175 миллиард сўм ажратилиб, 36 та лойиҳа амалга оширилади ва 9 мингта иш ўрни яратилади. Шунингдек, туризм соҳасида меҳмонхоналар сонини кўпайтириш, янги йўналишлар очиш зарурлиги қайд этилди.
Келгуси йилда Ангор, Қизириқ, Термиз, Узун ҳамда ихтисослашган бошқа туманларда ҳам экспортни кўпайтириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди
Давлат раҳбари йўлларни таъмирлаш, уй-жой қуриш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳам кўрсатмалар берди.