https://sputniknews.uz/20251224/ozboshimchalik-er-inshoot-huquq-etirof-54427538.html
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳужжатларни расмийлаштириш соддалаштирилмоқда
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳужжатларни расмийлаштириш соддалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ер участкалари, иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этишни тезлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Муддатлар қисқартирилиб, солиқ масалалари бўйича енгилликлар таклиф этилди
2025-12-24T11:40+0500
2025-12-24T11:40+0500
2025-12-24T11:40+0500
ўзбекистон
жамият
ер мулки
қурилиш
олий мажлис қонунчилик палатаси
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/11/47150575_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_53e30e2eef671a5a9df61b96a0820bf0.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнларини тезлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.Лойиҳага мувофиқ, битта объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунгача қисқартирилмоқда.Ушбу ўзгариш қонуннинг 2028 йил 1 январгача амал қилишини инобатга олган ҳолда таклиф этилмоқда.Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган асосий муаммолардан бири солиқ ва тўлов масаласи экани қайд этилди. Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи мавжуд бўлиб, улар қонун доирасида ҳал этилмай қолмоқда.Шу муносабат билан қуйидаги таклифлар илгари сурилди:
https://sputniknews.uz/20250930/daraxt-kesish-er-qurilish-elektr-kosmos-nazorat-52359234.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/11/47150575_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_5e7f2a301a0481644476d0b8419d7ca3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар, ерга ҳуқуқни эътироф этиш, қонун лойиҳаси, олий мажлис қонунчилик палатаси, солиқ қарзи, бҳм, ер масаласи ўзбекистон
ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар, ерга ҳуқуқни эътироф этиш, қонун лойиҳаси, олий мажлис қонунчилик палатаси, солиқ қарзи, бҳм, ер масаласи ўзбекистон
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳужжатларни расмийлаштириш соддалаштирилмоқда
Ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар бўйича ҳуқуқларни расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, солиқ масалаларида енгилликлар жорий этиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнларини тезлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси
кўриб чиқилди.
Лойиҳага мувофиқ, битта объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунгача қисқартирилмоқда.
Ваколатли ташкилотлар — 20 кун;
Жамоатчилик муҳокамаси — 10 кун;
Адлия органлари учун эса — 20 иш куни.
Ушбу ўзгариш қонуннинг 2028 йил 1 январгача амал қилишини инобатга олган ҳолда таклиф этилмоқда.
Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган асосий муаммолардан бири солиқ ва тўлов масаласи экани қайд этилди. Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи мавжуд бўлиб, улар қонун доирасида ҳал этилмай қолмоқда.
Шу муносабат билан қуйидаги таклифлар илгари сурилди:
солиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм), ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин;
1 марталик тўлов 20 иш куни ичида амалга оширилса, 50 фоиз чегирма берилади;
тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.