https://sputniknews.uz/20251223/uzbekistan-havo-sifat-yomon-54395760.html
Ўзбекистонда ҳаво сифати ҳафта охиригача ёмон ҳолатда бўлиши мумкин — Ўзгидромет
Ўзбекистонда ҳаво сифати ҳафта охиригача ёмон ҳолатда бўлиши мумкин — Ўзгидромет
Sputnik Ўзбекистон
Синоптиклар прогнозларига кўра, ёғингарчиликлардан сўнг об-ҳаво илиқлашиши фонида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳавонинг тарқалиши қийинлашиб, атмосфера ҳолати ёмонлашиши мумкин.
2025-12-23T09:54+0500
2025-12-23T09:54+0500
2025-12-23T10:21+0500
тошкент
жиззах
самарқанд
об-ҳаво
экология
атмосфера
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/11/54231840_0:0:1917:1078_1920x0_80_0_0_b34c05306cc1b118054855d7870500a6.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Прогнозларга кўра, ёғингарчиликлардан сўнг ва об-ҳаво илиқлашиши фонида Ўзбекистонда ҳавонинг тарқалиши қийинлашган шароитлар — атмосфера инверсияси юзага келмоқда. Бу ҳақда мамлакат Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар қилди.Мутахассисларнинг тушунтиришича, атмосфера инверсияси — ер юзасига яқин ҳаво совуқ бўлиб қолиб, унинг устида илиқ ҳаво қатлами шаклланадиган ҳолатдир. Шу сабабли ҳаво яхши аралашмайди ва зарарли моддалар пастки қатламларда тўпланиб қолади.Натижада чиқинди газлар, тутун ва бошқа ифлослантирувчи моддалар ҳавода узоқроқ сақланиб, ноқулай метеорологик шароит шаклланмоқда.Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳудудининг табиий-географик жойлашуви ва рельеф хусусиятлари сабаб атмосфера инверсияси мамлакатда тез-тез кузатилади.Дастлабки прогнозларга кўра, республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ҳамда ҳаво тарқалишининг чекланиши билан боғлиқ мазкур ҳолат ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши мумкин.Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент шаҳрида PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 64 мкг/м³ни ташкил этиб, рухсат этилган меъёрдан 1,1 баробар (60 мкг/м³) ошган.
https://sputniknews.uz/20251201/antitsiklon-havo-zarrachalar-53844783.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/11/54231840_84:0:1788:1278_1920x0_80_0_0_550dd43d30a2acd3e0f11608b1385b67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, атмосфера ҳолати, ҳаво сифати, ноқулай метеорологик шароит, атмосфера инверсияси, синоптиклар прогнозлари, гидрометеорология хизмати агентлиги, тошкент, самарқанд, жиззах, об-ҳаво прогнози, ҳаво ифлосланиши
ўзбекистон, атмосфера ҳолати, ҳаво сифати, ноқулай метеорологик шароит, атмосфера инверсияси, синоптиклар прогнозлари, гидрометеорология хизмати агентлиги, тошкент, самарқанд, жиззах, об-ҳаво прогнози, ҳаво ифлосланиши
Ўзбекистонда ҳаво сифати ҳафта охиригача ёмон ҳолатда бўлиши мумкин — Ўзгидромет
09:54 23.12.2025 (янгиланди: 10:21 23.12.2025) Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳавонинг тарқалиши қийинлашиб, атмосфера ҳолати ёмонлашиши мумкин. Бу ҳолат зарарли моддаларнинг ҳавода тўпланишига олиб келиши эҳтимоли бор.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Прогнозларга кўра, ёғингарчиликлардан сўнг ва об-ҳаво илиқлашиши фонида Ўзбекистонда ҳавонинг тарқалиши қийинлашган шароитлар — атмосфера инверсияси юзага келмоқда. Бу ҳақда мамлакат Гидрометеорология хизмати агентлиги
хабар қилди.
Мутахассисларнинг тушунтиришича, атмосфера инверсияси — ер юзасига яқин ҳаво совуқ бўлиб қолиб, унинг устида илиқ ҳаво қатлами шаклланадиган ҳолатдир. Шу сабабли ҳаво яхши аралашмайди ва зарарли моддалар пастки қатламларда тўпланиб қолади.
Мазкур ҳолат республиканинг кўплаб ҳудудларида, айниқса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида эрталаб, кечқурун ҳамда тунги соатларда кўпроқ кузатилмоқда.
Натижада чиқинди газлар, тутун ва бошқа ифлослантирувчи моддалар ҳавода узоқроқ сақланиб, ноқулай метеорологик шароит шаклланмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳудудининг табиий-географик жойлашуви ва рельеф хусусиятлари сабаб атмосфера инверсияси мамлакатда тез-тез кузатилади.
Дастлабки прогнозларга кўра, республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ҳамда ҳаво тарқалишининг чекланиши билан боғлиқ мазкур ҳолат ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши мумкин.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент шаҳрида PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 64 мкг/м³ни ташкил этиб, рухсат этилган меъёрдан 1,1 баробар (60 мкг/м³) ошган.