Росатом тажрибаси: сейсмик фаол ҳудудлардаги ечимлар Ўзбекистон АЭСда қўлланилади

© Sputnik / Ульяна Соловьева / Медиабанкка ўтишНововоронежская АЭС
Нововоронежская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Oбуна бўлиш
Сейсмик хавф юқори бўлган минтақаларда синовдан ўтган муҳандислик ечимлари Ўзбекистондаги АЭС қурилишида ҳам татбиқ этилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. "Росатом" дунёнинг турли минтақаларида, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан сейсмик жиҳатдан анча фаол ҳудудларда объектлар қурмоқда ва у ерларда қўлланилган муҳандислик ечимлари Ўзбекистондаги атом электр станцияси (АЭС) қурилишида ҳам татбиқ этилади.
Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирининг "АЭСларнинг зилзилага чидамлилигини таъминлаш учун ноёб муҳандислик ечимлари қўлланиладими?" деган саволига жавобан Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича директор Павел Безруков маълум қилди.
"Шунга кўра, биз қаердадир қўллаган барча ечимлар бу ерда алоҳида синовдан ўтказилмайди, балки атом электр станцияси учун эҳтимолий оқибатларни максимал даражада камайтириш мақсадида амалга оширилади", — дея қўшимча қилди у.
Азим Ахмедхаджаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Ўзбекистонда АЭС қурилиши халқаро МАГАТЭ стандартларига мувофиқ олиб борилмоқда
Янгиликлар лентаси
0