ЕОИИда 2025 йил якунлари: божхона соҳасидаги асосий натижалар
ЕОИИда 2025 йил якунлари: божхона соҳасидаги асосий натижалар
Sputnik Ўзбекистон
Ягона транзит тизими тўғрисидаги битим ратификация қилинмоқда. Ўзбекистон ва Эронни тизимга жалб қилиш, навигация пломбалари ва божхона рақамлаштириши асосий йўналишлар сифатида қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Имзоланган Ягона транзит тизими тўғрисидаги битим ратификация қилиш жараёнидан ўтмоқда ва янги иштирокчиларни, жумладан, Ўзбекистон ва Эронни жалб қилиш бўйича амалий қадамлар аллақачон қўйилган. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссия Божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидов 2025 йилда амалга оширилган ишлар натижаларига бағишланган баёнотида маълум қилди.Таъкидланишича, ушбу тизим ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини сезиларли даражада соддалаштириб, божхона тартиб-тамойиллари сонини камайтиради.Шунингдек, асосий ютуқлар сифатида қуйидагилар қайд этилди:Шу билан бирга, рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш, савдо шаффофлигини ошириш ҳамда қўшни давлатларни ягона транзит тизимига интеграция қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
ЕОИИда божхона жараёнларини рақамлаштириш, савдо шаффофлигини ошириш ва қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий қадамлар бошлангани маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Имзоланган Ягона транзит тизими тўғрисидаги битим ратификация қилиш жараёнидан ўтмоқда ва янги иштирокчиларни, жумладан, Ўзбекистон ва Эронни жалб қилиш бўйича амалий қадамлар аллақачон қўйилган.
Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссия Божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидов 2025 йилда амалга оширилган ишлар натижаларига бағишланган баёнотида маълум қилди.
Таъкидланишича, ушбу тизим ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини сезиларли даражада соддалаштириб, божхона тартиб-тамойиллари сонини камайтиради.
Шунингдек, асосий ютуқлар сифатида қуйидагилар қайд этилди:
навигация пломбаларини жорий этиш бўйича келишувлар якунланди. Келгуси йилнинг февраль ойидан бошлаб улар Иттифоқнинг бутун ҳудудида қўлланилади. Бу товар оқимлари шаффофлигини таъминлаш ва контрабандага қарши курашда муҳим қадам ҳисобланади;
Божхона кодексига 600 та тузатиш ишлаб чиқилган ва келишилган, бироқ ҳужжат ҳали ратификация қилиш учун юборилмаган. Уни такомиллаштириш ишлари яқин ойларда якунланиши кутилмоқда. Ушбу ўзгаришлар рақамлаштиришни кенгайтириш, контейнерлар назоратини соддалаштириш ҳамда сохта транзитга қарши курашишга қаратилган;
божхона маъмуриятчилигини унификация қилиш доирасида Хавфларни бошқариш тизими орқали Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш, савдо шаффофлигини ошириш ҳамда қўшни давлатларни ягона транзит тизимига интеграция қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.