Чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилади: ишчи гуруҳ тузилди

© Sputnik / Бахром ХатамовВывоз мусора
Вывоз мусора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, тадбирлардан мақсад аҳоли орасида Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода с.ақлаш ва экологик вазиятнинг янада яхшиланишига ҳисса қўшишдан иборат.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. 2025 йил 20 декабрдан 2026 йилнинг 10 январига қадар бутун республика бўйлаб эълон қилинган “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари доирасида чиқиндиларни режадан ташқари, навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетиш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Ушбу тадбирлар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов томонидан эълон қилинган.
Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.
Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифатига доир таклиф ва шикоятлар юзага келганда агентликнинг “1205” қисқа рақамига 24/7 режимида мурожаат қилиш мумкинлиги таъкидланган.
Видеокамера у подъезда жилого дома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2025
“Қулай муҳит” ва “Ҳокимият монитори” гиёҳвандлик ва чиқинди муаммосини аниқлайди
Янгиликлар лентаси
0