https://sputniknews.uz/20251222/uzbekistan-wto-russia-muzokaralar-yakun-54366285.html
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Россия билан музокараларни якунлади
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Россия билан музокараларни якунлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Россия билан ЖСТга аъзо бўлиши жараёни доирасида икки томонлама бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш протоколи имзоланди. Томонлар келгуси босқичда кўп томонлама музокараларни илгари суришини маълум қилди.
2025-12-22T11:39+0500
2025-12-22T11:39+0500
2025-12-22T11:39+0500
иқтисод
музокаралар
жаҳон савдо ташкилоти (жст)
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/16/54365885_0:0:800:451_1920x0_80_0_0_4c18f283a519d38302a169ab58776aca.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия билан Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протокол имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Урунов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.Қайд этилишича, музокаралар узлуксиз, мазмунли ва конструктив руҳда ўтган ҳамда ижобий натижа билан якунланган. Томонлар Россия Федерациясининг Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёнида фаол иштирок этганини алоҳида таъкидлаб, музокараларда иштирок этган мутасаддиларга миннатдорчилик билдирди.Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарияти ҳамда миллий музокаралар гуруҳининг қўллаб-қувватлаши юқори баҳоланди. Айрим техник масалалар ҳали ҳал этилиши лозим бўлса-да, эндиликда кўп томонлама музокараларни илгари суриш, зарур қонунчилик янгиланишларини якунлаш ва келгуси йилда қўшилиш жараёнини муваффақиятли тугатишга асосий эътибор қаратилиши маълум қилинди.
https://sputniknews.uz/20251125/uzbekistan-wto-russia-muzokara-53724260.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/16/54365885_24:0:735:533_1920x0_80_0_0_0ae8b38f0e13f9275893e7a7a0161a4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, жст, жаҳон савдо ташкилоти, шавкат мирзиёев, санкт-петербург, азизбек ўрунов, максим решетников, ўзбекистон жстга аъзолиги, икки томонлама музокаралар, бозорга кириш, савдо сиёсати, халқаро иқтисодий ҳамкорлик
ўзбекистон, россия, жст, жаҳон савдо ташкилоти, шавкат мирзиёев, санкт-петербург, азизбек ўрунов, максим решетников, ўзбекистон жстга аъзолиги, икки томонлама музокаралар, бозорга кириш, савдо сиёсати, халқаро иқтисодий ҳамкорлик
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Россия билан музокараларни якунлади
Урунов Россия томонига миннатдорчилик билдириб, келгуси йилда қўшилиш жараёнини тугатишга эътибор қаратилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия билан Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протокол имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Урунов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида
хабар берди.
"Бугун, 2025 йил 21 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербургга амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири жаноб Максим Решетников билан биргаликда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида икки томонлама бозорга кириш бўйича музокараларимизни якунловчи Баённомани имзоладик", - дея ёзди у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Қайд этилишича, музокаралар узлуксиз, мазмунли ва конструктив руҳда ўтган ҳамда ижобий натижа билан якунланган. Томонлар Россия Федерациясининг Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёнида фаол иштирок этганини алоҳида таъкидлаб, музокараларда иштирок этган мутасаддиларга миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарияти ҳамда миллий музокаралар гуруҳининг қўллаб-қувватлаши юқори баҳоланди. Айрим техник масалалар ҳали ҳал этилиши лозим бўлса-да, эндиликда кўп томонлама музокараларни илгари суриш, зарур қонунчилик янгиланишларини якунлаш ва келгуси йилда қўшилиш жараёнини муваффақиятли тугатишга асосий эътибор қаратилиши маълум қилинди.