https://sputniknews.uz/20251125/uzbekistan-wto-russia-muzokara-53724260.html
Ўзбекистоннинг ЖСТ бўйича навбатдаги қадами: Россия билан музокаралар якунланмоқда
Ўзбекистоннинг ЖСТ бўйича навбатдаги қадами: Россия билан музокаралар якунланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни декабрда якунлашни режалаштирмоқда. Азизбек Ўруновга кўра, асосий бандлар келишилган, фақат техник масалалар қолган.
2025-11-25T14:37+0500
2025-11-25T14:37+0500
2025-11-25T14:37+0500
жаҳон савдо ташкилоти (жст)
савдо
экспорт
иқтисод
учрашув
музокаралар
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/19/53723313_0:75:800:525_1920x0_80_0_0_2eb238e49f4366ba3a86c985174a04c0.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Москвада Россия музокаралар гуруҳи билан ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига доир ҳал этилмаган масалалар бўйича сезиларли илгарилаш қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.Унинг маълум қилишича, музокаралар деярли якунланган — барча асосий элементлар келишилган, фақат бир неча техник масалалар якуний текширув ва тасдиқни талаб қилмоқда.Унга кўра, Ўзбекистон декабрда Женевада бўлиб ўтадиган ЖСТ Бош кенгаши йиғилишида Россия билан якуний келишувга эришишни кутмоқда.Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳукумати барча икки томонлама музокаралардан фақат биттаси — Хитой Тайбэйи (Тайвань) билан боғлиқ жараён қолганини маълум қилди.Ўрунов бу ҳафта Вашингтонда ўз жамоаси билан бўлиб, АҚШдаги ҳамкорлар билан икки томонлама муносабатлар ва ЖСТ масалалари бўйича музокараларни давом эттираётганини ҳам қўшимча қилди.Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида Тарифлар ва савдо бўйича бош келишувда кузатувчи мақомини олган. 1998 йилда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган. 2020 йил июль ойида музокаралар жараёни қайта тикланган. 2022 йил июндан эътиборан Ўзбекистон ЖСТ аъзолари билан ташкилотга кириш шартлари бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирга қадар 32 та давлат билан келишувлар якунланган. Ўзбекистон ҳукумати ЖСТга 2026 йил баҳорида аъзо бўлишни режалаштирмоқда.
https://sputniknews.uz/20251123/imf-inflyatsiya-iqtisod-muhokama-53684011.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/19/53723313_0:0:800:600_1920x0_80_0_0_6f65d46e7e7f8948aa2b1e044c6326bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон жст, жаҳон савдо ташкилоти, жст музокаралари, азизбек ўрунов, максим решетников, женева йиғилиши, икки томонлама музокаралар, тайвань билан музокаралар, савдо либераллашуви, ташқи савдо, жстга аъзо бўлиш жараёни, ўзбекистон ташқи иқтисодиёт
ўзбекистон жст, жаҳон савдо ташкилоти, жст музокаралари, азизбек ўрунов, максим решетников, женева йиғилиши, икки томонлама музокаралар, тайвань билан музокаралар, савдо либераллашуви, ташқи савдо, жстга аъзо бўлиш жараёни, ўзбекистон ташқи иқтисодиёт
Ўзбекистоннинг ЖСТ бўйича навбатдаги қадами: Россия билан музокаралар якунланмоқда
Ўзбекистон ҳукумати ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Россия билан қолган масалаларни декабрда келишиб, Женевадаги Бош кенгаш йиғилишида якуний келишувни тақдим этишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Москвада Россия музокаралар гуруҳи билан ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига доир ҳал этилмаган масалалар бўйича сезиларли илгарилаш қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида
хабар берди.
Унинг маълум қилишича, музокаралар деярли якунланган — барча асосий элементлар келишилган, фақат бир неча техник масалалар якуний текширув ва тасдиқни талаб қилмоқда.
Урунов Россия томонига алоҳида миннатдорлик билдириб, иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамда Россия музокаралар жамоасининг аниқ позицияси ва конструктив ёрдамини эътироф этди.
Унга кўра, Ўзбекистон декабрда Женевада бўлиб ўтадиган ЖСТ Бош кенгаши йиғилишида Россия билан якуний келишувга эришишни кутмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳукумати барча икки томонлама музокаралардан фақат биттаси — Хитой Тайбэйи (Тайвань) билан боғлиқ жараён қолганини маълум қилди.
Ўрунов бу ҳафта Вашингтонда ўз жамоаси билан бўлиб, АҚШдаги ҳамкорлар билан икки томонлама муносабатлар ва ЖСТ масалалари бўйича музокараларни давом эттираётганини ҳам қўшимча қилди.
Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида Тарифлар ва савдо бўйича бош келишувда кузатувчи мақомини олган. 1998 йилда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган. 2020 йил июль ойида музокаралар жараёни қайта тикланган. 2022 йил июндан эътиборан Ўзбекистон ЖСТ аъзолари билан ташкилотга кириш шартлари бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирга қадар 32 та давлат билан келишувлар якунланган. Ўзбекистон ҳукумати ЖСТга 2026 йил баҳорида аъзо бўлишни режалаштирмоқда.