ХВЖ билан инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш муҳокама қилинди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМеждународный валютный фонд
Международный валютный фонд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва ХВЖ вакиллари макроиқтисодий барқарорлик, инфляцияни пасайтириш, хусусийлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси доирасида Ўзбекистон бўйича миссия раҳбари Яссер Абдиҳ бошчилигидаги делегация ва Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда ХВЖ ва Ўзбекистоннинг бошқа расмий вакиллари ҳам иштирок этди.

Музокараларда мамлакат иқтисодий ва молиявий ривожланиши, инфляцияни барқарор пасайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусийлаштириш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бюджет ва солиқ бошқаруви, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги эришган натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва юқоридаги йўналишлар бўйича фикр алмашинувини давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Шавкат Мирзиёев принял глобального директора Всемирного банка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Мирзиёев Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки раҳбарияти билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0