https://sputniknews.uz/20251222/uzbekistan-jangovar-tayyorgarlik-54386352.html
Россия ва бошқа давлатлар тажрибаси: Ўзбекистон янги жанговар тайёргарликни жорий этди
Россия ва бошқа давлатлар тажрибаси: Ўзбекистон янги жанговар тайёргарликни жорий этди
Sputnik Ўзбекистон
Мажлисда Мудофаа вазирлиги тизимида армия жанговар шайлигини ошириш, ҳарбий хизматни ўтаб чиққанларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар билан ишлаш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этилди.
2025-12-22T17:22+0500
2025-12-22T17:22+0500
2025-12-22T17:32+0500
мудофаа вазирлиги
жанговар шайлик
ўзбекистон олий мажлиси сенати
қуролли кучлар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/593/26/5932628_54:342:3071:2039_1920x0_80_0_0_2c3c6b1d930488c49c31c452e6f2da6c.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини оширишда замонавий қуролли тўқнашувлар таҳлили, шунингдек, ривожланган хорижий армияларнинг илғор тажрибалари кенг жорий этилмоқдаБу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Мудофаа вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан мудофаа вазирининг ахборотида айтиб ўтилди.Таъкидланишича, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб чиққан фуқароларнинг 89,4 фоизи иш билан таъминланган. 2025 йилда эса 385 нафар ҳарбий ходим имтиёзли ипотека кредитлари асосида янги уй-жойга, яна 178 нафари хизмат уйлари билан таъминланган.Мудофаа вазирлигига бириктирилган 14,6 мингдан зиёд “алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар”дан қарийб 3,5 минг нафари муддатидан олдин профилактик ҳисобдан чиқарилган.Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида вазирликда “Call center” бўлинмаси ташкил этилган.
https://sputniknews.uz/20251103/mudofaa-vazirligining-call-markazi-ishga-tushdi--53198880.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/593/26/5932628_269:0:3000:2048_1920x0_80_0_0_516920805e2eeeb9d05aa5dc73579cfe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сенат, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, мудофаа вазирлиги, қуролли кучлар, жанговар шайлик, ҳарбий хизмат, резерв, ҳарбийлар бандлиги, ипотека уй-жой, ёшлар билан ишлаш, фуқаролар мурожаатлари, call center
сенат, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, мудофаа вазирлиги, қуролли кучлар, жанговар шайлик, ҳарбий хизмат, резерв, ҳарбийлар бандлиги, ипотека уй-жой, ёшлар билан ишлаш, фуқаролар мурожаатлари, call center
Россия ва бошқа давлатлар тажрибаси: Ўзбекистон янги жанговар тайёргарликни жорий этди
17:22 22.12.2025 (янгиланди: 17:32 22.12.2025) Қайд этилишича, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, Хитой ва Ҳиндистон каби 10 тадан ортиқ давлат армиялари тажрибаси ўрганилиб, Қуролли Кучлар жанговар шайлигига оид янги тизим ишлаб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини оширишда замонавий қуролли тўқнашувлар таҳлили, шунингдек, ривожланган хорижий армияларнинг илғор тажрибалари кенг жорий этилмоқда
Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Мудофаа вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан мудофаа вазирининг ахборотида
айтиб ўтилди.
Кўрилган чоралар натижасида қўшинларни жанговар шайликка келтириш муддати 1,2 баравар қисқартирилгани қайд этилди.
Таъкидланишича, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб чиққан фуқароларнинг 89,4 фоизи иш билан таъминланган. 2025 йилда эса 385 нафар ҳарбий ходим имтиёзли ипотека кредитлари асосида янги уй-жойга, яна 178 нафари хизмат уйлари билан таъминланган.
Мудофаа вазирлигига бириктирилган 14,6 мингдан зиёд “алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар”дан қарийб 3,5 минг нафари муддатидан олдин профилактик ҳисобдан чиқарилган.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида вазирликда “Call center” бўлинмаси ташкил этилган.