Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачилари учун янги тартиб белгиланди

© AP Photo / Michael ProbstБрокеры на бирже Франкфурта
Брокеры на бирже Франкфурта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2025
Oбуна бўлиш
Янги низом инвестиция воситачиларига эмитент номидан эмиссиявий қимматли қоғозларни сотиш бўйича шартномалар тузиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистонда инвестиция воситачилари эмитент номидан эмиссиявий қимматли қоғозларни сотиш бўйича, жойлаштирилмаган қисмини сотиб олиш мажбуриятини олиб ёки олмасдан шартномалар тузиши мумкин. Бу қоида қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиларининг фаолияти тўғрисидаги низомда назарда тутилган бўлиб, ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга мувофиқ, инвестиция воситачиси — мижознинг топшириғи асосида, унинг номидан ва ҳисобидан қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади.
Инвестиция воситачиси шартнома асосида мижозларга қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкин:
мижоз номидан ва ҳисобидан брокерлик хизматлари;
ўз номидан, лекин мижоз ҳисобидан брокерлик хизматлари;
депозитар операциялар;
андеррайтерлик хизматлари;
маркет-мейкерлик хизматлари.
Шу билан бирга, инвестиция воситачиларига қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:
тегишли лицензиясиз қимматли қоғозларга оид битимларни тузиш;
мижозлар билан уларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини чекловчи шартномалар тузиш;
тақиқланган битимларда ёки қонунчилик талаблари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган операцияларда иштирок этиш;
қимматли қоғозлар ва уларнинг нархлари тўғрисида қасддан нотўғри ахборот тақдим этиш орқали сотиб олиш ёки сотишга ундаш.
Президент ознакомился с презентацией по рынку капитала и внедрению международных стандартов в банковской сфере - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Чет эл компания акциялари савдосига рухсат берилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0