https://sputniknews.uz/20251216/aktsiyalar-savdo-ruxsat-taqdimot-54191540.html
Чет эл компания акциялари савдосига рухсат берилиши мумкин
Чет эл компания акциялари савдосига рухсат берилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев капитал бозорини ривожлантириш, дуал листингни жорий этиш ва банк соҳасини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича муҳим вазифаларни белгилади.
2025-12-16T09:38+0500
2025-12-16T09:38+0500
2025-12-16T10:03+0500
ўзбекистон
молиялаштириш
шавкат мирзиёев
тошкент фонд биржаси
облигациялар
қимматли қоғозлар
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/10/54190787_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_79472b1d410d5ce1c7bf7b28ef79c85a.jpg
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев капитал бозорини ривожлантириш ва банк соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, айни пайтда қимматли қоғозлар бозорининг қиймати 275 триллион сўмни, биржада эркин муомаладаги ҳажм эса 4 триллион сўмни ташкил этмоқда. Бозорда 717 та эмитент ва 77 та профессионал иштирокчи фаолият юритяпти.Шу билан бирга, капитал бозорининг капиталлашуви ЯИМга нисбатан 20 фоиз бўлиб, соҳада катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Шу муносабат билан маҳаллий капитал бозорига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш чоралари муҳокама қилинди.Жумладан, “дуал листинг”га (қимматли қоғозларни бир вақтда иккита ёки ундан ортиқ фонд биржасида жойлаштириш) рухсат бериш, валюта облигациялари, глобал депозитар тилхатлар, хорижий қимматли қоғозлар ва биржа инвестиция фондлари каби янги молиявий инструментларни жорий этиш режалаштирилган. Маҳаллий инвесторларни жалб этиш мақсадида компания ва банкларга Тошкент фонд биржасида хорижий валютада облигация чиқариш, шунингдек, таъминотсиз облигациялар орқали бозорни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Қонунчиликни IOSCO талабларига мослаштириш, регулятор ваколатларини кучайтириш ва профессионал иштирокчилар устав капитали талабларини ошириш режалари белгиланди.Банк соҳасида сўнгги етти йилда активлар 5,3 баробар ўсиб, 877 триллион сўмдан ошгани, 35 та банк фаолият юритаётгани, шу жумладан 3 та хорижий банк кириб келгани таъкидланди. Ўзбекистон илк бор ХВЖ ва Жаҳон банкининг Молиявий секторни баҳолаш дастурида иштирок этди. Натижалар асосида келгуси йилдан банк назоратини Базель қўмитасининг 29 та асосий тамойилига тўлиқ мослаштириш ва Молиявий барқарорлик кенгашини ташкил этиш белгиланди.Давлат раҳбари белгиланган вазифалар бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20251130/ozbekneftgaz-obligatsiya-yil-bitim-53836648.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/10/54190787_14:0:1151:853_1920x0_80_0_0_705798d1c2a41a4f17612673e12d9ade.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, ўзбекистон капитал бозори, дуал листинг, қимматли қоғозлар бозори, тошкент фонд биржаси, инвестиция, яим, валюта облигациялари, банк ислоҳотлари, базель тамойиллари, хвж, жаҳон банки
шавкат мирзиёев, ўзбекистон капитал бозори, дуал листинг, қимматли қоғозлар бозори, тошкент фонд биржаси, инвестиция, яим, валюта облигациялари, банк ислоҳотлари, базель тамойиллари, хвж, жаҳон банки
Чет эл компания акциялари савдосига рухсат берилиши мумкин
09:38 16.12.2025 (янгиланди: 10:03 16.12.2025) Ўзбекистонда капитал бозорини фаоллаштириш: 1 миллиард доллар инвестиция, хорижий инвесторлар учун бозорни очиш ва банк назоратини халқаро стандартларга мослаштириш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев капитал бозорини ривожлантириш ва банк соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Таъкидланишича, айни пайтда қимматли қоғозлар бозорининг қиймати 275 триллион сўмни, биржада эркин муомаладаги ҳажм эса 4 триллион сўмни ташкил этмоқда. Бозорда 717 та эмитент ва 77 та профессионал иштирокчи фаолият юритяпти.
Шу билан бирга, капитал бозорининг капиталлашуви ЯИМга нисбатан 20 фоиз бўлиб, соҳада катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Шу муносабат билан маҳаллий капитал бозорига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш чоралари муҳокама қилинди.
Жумладан, “дуал листинг”га (қимматли қоғозларни бир вақтда иккита ёки ундан ортиқ фонд биржасида жойлаштириш) рухсат бериш, валюта облигациялари, глобал депозитар тилхатлар, хорижий қимматли қоғозлар ва биржа инвестиция фондлари каби янги молиявий инструментларни жорий этиш режалаштирилган.
“Тартибга солиш қумдони” ҳуқуқий режими кенгайтирилиб, уни резидентлар учун ҳам татбиқ этиш, хорижий инвесторлар учун муддатсиз амал қилишини белгилаш ҳамда чет эл қимматли қоғозлари савдосига рухсат бериш таклиф этилди.
Маҳаллий инвесторларни жалб этиш мақсадида компания ва банкларга Тошкент фонд биржасида хорижий валютада облигация чиқариш, шунингдек, таъминотсиз облигациялар орқали бозорни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Қонунчиликни IOSCO талабларига мослаштириш, регулятор ваколатларини кучайтириш ва профессионал иштирокчилар устав капитали талабларини ошириш режалари белгиланди.
Банк соҳасида сўнгги етти йилда активлар 5,3 баробар ўсиб, 877 триллион сўмдан ошгани, 35 та банк фаолият юритаётгани, шу жумладан 3 та хорижий банк кириб келгани таъкидланди.
Ўзбекистон илк бор ХВЖ ва Жаҳон банкининг Молиявий секторни баҳолаш дастурида иштирок этди. Натижалар асосида келгуси йилдан банк назоратини Базель қўмитасининг 29 та асосий тамойилига тўлиқ мослаштириш ва Молиявий барқарорлик кенгашини ташкил этиш белгиланди.
Давлат раҳбари белгиланган вазифалар бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.