Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленский: Украина 800 минг кишилик армияни молиялаштира олмайди

© AP Photo / Matthias SchraderПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2025
Oбуна бўлиш
Зеленский Украина армияси можародан сўнг ҳам Ғарб ёрдамига муҳтож бўлишини айтди. Аввалроқ у Россиянинг “Орешник” ракетасини йўқ қилиш имкони йўқлигини тан олган эди
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Украина можаро тугаганидан кейин 800 минг кишилик қуролли кучларни мустақил равишда молиялаштира олмайди, шунинг учун Ғарб ҳамкорларидан бундай армияни сақлашда молиявий кўмак сўрамоқда. Бу ҳақда Владимир Зеленский журналистнинг шу мавзуга доир саволига жавобан маълум қилди. маълум қилди.
"Ҳарбийларимизнинг таклифи — 800 минг кишилик армия. Украина ўт очишни тўхтатган тақдирда бундай армияни молиялаштиришга қодирми? Йўқ, қодир эмас, молиявий ресурс етмайди," — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Украина армиясини тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан сақлашга бироз вақт керак бўлади.
"Шунинг учун мен етакчилар билан мулоқот қиляпман, чунки армиямизни шериклар ҳисобидан қисман молиялаштиришни кўриб чиқяпман," — дея қўшимча қилди у.
New York Times маълумотига кўра, Украина АҚШ ва ЕИ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича икки хил ҳужжат устида келишувга эришган. Унга биноан, Киев тинчлик шароитида 800 минг кишилик армияни сақлаши мумкин. Шу билан бирга, АҚШ бу рақамни 600 минггача чеклашни таклиф қилган.
Washington Post эса Европа расмийлари Украина ҳарбий салоҳиятини чеклаш ва ҳудудий масалалар бўйича алоҳида таклиф тайёрлаганини маълум қилган.
ОАВда тарқалган 28 банддан иборат тинчлик режасига кўра:
Қрим, Донецк ва Луганск де-факто Россия ҳудудлари сифатида тан олинади (шу жумладан АҚШ томонидан);
Херсон ва Запорожье вилоятларида можаро “контакт чизиғи бўйича” музлатилади;
Украина НАТОга аъзо бўлмаслик ва ядросиз давлат мақомида қолишни Конституцияга киритади.
Шунингдек, Зеленский аввалроқ Россия томонидан қўлланилган "Орешник" ракета тури ҳақида тўхталиб, уни йўқ қилишнинг иложи йўқлигини тан олди. Унинг таъкидлашича, бу қуролни тўхтатишнинг ягона йўли — уни ишлаб чиқаришда иштирок этувчи корхоналарга қарши санкциялар жорий этишдир.
Итоги года с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Владимир Путин билан йил якунлари: Украина можароси бўйича асосий баёнотлар
Янгиликлар лентаси
0