https://sputniknews.uz/20251221/usa-cia-urush-rad-etish-musk-54356419.html
АҚШ разведкаси раҳбари Россия-Европа уруши даъволарини рад этди—Маск уни қўллаб-қувватлади
АҚШ разведкаси раҳбари Россия-Европа уруши даъволарини рад этди—Маск уни қўллаб-қувватлади
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ миллий разведкаси директори Габбард Россиянинг гўёки Европани босиб олишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. У буни Украинада тинчликка эришиш бўйича АҚШ саъй-ҳаракатларига путур етказишга қаратилган уриниш деди
2025-12-21T18:02+0500
2025-12-21T18:02+0500
2025-12-21T18:02+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
марказий разведка бошқармаси
оав
дунё янгиликлари
нато
европа иттифоқи
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/03/15529780_0:193:2953:1854_1920x0_80_0_0_a7f391a4f7bffd9cfa40fd7959f18877.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. АҚШ миллий разведкаси директори Тулси Габбард унга бўйинувчи тузилмалар гўёки Россиянинг Европани босиб олишга интилаётгани ҳақида ишонаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.У бундай даъволарни АҚШнинг Украинада тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларига путур етказишга қаратилган уриниш деб атади.Унинг таъкидлашича, хавфли томони шундаки, ушбу ёлғон нарратив НАТО ва Европа Иттифоқи томонидан Қўшма Штатлар армиясини Россия билан тўғридан-тўғри урушга жалб этиш эҳтимолини кучайтириш учун жамоатчилик орасида қўрқув ва истерия қўзғатмоқда.Габбарднинг сўзларига кўра, АҚШ разведка ҳамжамияти сиёсатчиларга, жумладан, Reuters иқтибос келтирган Конгресс аъзосига Россия НАТО билан кенг кўламли урушдан қочишга интилаётгани ҳақида маълумот берган. Шунингдек, сўнгги йиллар Россиянинг жанг майдонидаги имкониятлари ҳозирда бутун Украинани босиб олиш ва ишғол қилишга етарли эмаслигини кўрсатмоқда.Шу билан бирга, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари,тинчлик бўйича музокара жараёнларида иштирок этган Кирилл Дмитриев ҳам ушбу масалага муносабат билдирди. У қуйидаги изоҳни қолдирган:
https://sputniknews.uz/20251219/putin-garb-munosabatlar-bayonotlar-54326754.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/03/15529780_101:0:2830:2047_1920x0_80_0_0_10d83d71cd2ddc626091b7baa02ad055.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тулси габбард, илон маск, кирилл дмитриев, ақш разведкаси, reuters, россия–нато муносабатлари, украина уруши, дональд трамп тинчлик режаси, европа иттифоқи сиёсати, буюк британия, икс ижтимоий тармоғи
тулси габбард, илон маск, кирилл дмитриев, ақш разведкаси, reuters, россия–нато муносабатлари, украина уруши, дональд трамп тинчлик режаси, европа иттифоқи сиёсати, буюк британия, икс ижтимоий тармоғи
АҚШ разведкаси раҳбари Россия-Европа уруши даъволарини рад этди—Маск уни қўллаб-қувватлади
Тулси Габбард Россиянинг Европани босиб олишга тайёрланаётгани ҳақидаги даъволарни рад этди. Илон Маск унинг позициясини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. АҚШ миллий разведкаси директори Тулси Габбард унга бўйинувчи тузилмалар гўёки Россиянинг Европани босиб олишга интилаётгани ҳақида ишонаётгани тўғрисидаги хабарларни
рад этди.
У бундай даъволарни АҚШнинг Украинада тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларига путур етказишга қаратилган уриниш деб атади.
"Йўқ, бу — ёлғон ва ташвиқот. Reuters икки томондан ҳам миллиондан ортиқ қурбонларга олиб келган қонли урушни тугатиш учун Президент Дональд Трампнинг тинимсиз тинчликпарвар саъй-ҳаракатларига тўсқинлик қилмоқчи бўлаётган уруш тарафдорлари номидан бу нарративни илгари сурмоқда", — деб ёзди Габбард Икс ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, хавфли томони шундаки, ушбу ёлғон нарратив НАТО ва Европа Иттифоқи томонидан Қўшма Штатлар армиясини Россия билан тўғридан-тўғри урушга жалб этиш эҳтимолини кучайтириш учун жамоатчилик орасида қўрқув ва истерия қўзғатмоқда.
Габбарднинг сўзларига кўра, АҚШ разведка ҳамжамияти сиёсатчиларга, жумладан, Reuters иқтибос келтирган Конгресс аъзосига Россия НАТО билан кенг кўламли урушдан қочишга интилаётгани ҳақида маълумот берган. Шунингдек, сўнгги йиллар Россиянинг жанг майдонидаги имкониятлари ҳозирда бутун Украинани босиб олиш ва ишғол қилишга етарли эмаслигини кўрсатмоқда.
Бу баёнотга муносабат билдирган Илон Маск Икс тармоғидаги изоҳида: "Директор Габбард мутлақо ҳақ", — деб ёзди.
Шу билан бирга, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари,тинчлик бўйича музокара жараёнларида иштирок этган Кирилл Дмитриев ҳам ушбу масалага муносабат билдирди. У қуйидаги изоҳни қолдирган:
"Келинг, АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқидаги урушни қўзғатувчиларнинг яхши молиялаштирилган ва яхши ташкил этилган оммавий ахборот воситалари орқали Президент Трампнинг тинчлик режасини издан чиқаришга қаратилган кампаниясини очиқ тан олайлик. Буюк Британия ва Европа Иттифоқи сиёсатчилари эса миграция сиёсатидаги муваффақиятсизликларни ниқоблаш, шунингдек, “дўстона” пудратчилар орқали қурол сотишдан фойда кўриш мақсадида жамоатчиликни “Россия билан урушишга” ундамоқда".