https://sputniknews.uz/20251221/cis-yaratilish-tarix-maqsadlar-54348847.html
МДҲ ташкил топганига 34 йил тўлди: яратилиш тарихи ва мақсадлари
МДҲ ташкил топганига 34 йил тўлди: яратилиш тарихи ва мақсадлари
Sputnik Ўзбекистон
1991 йилда ташкил этилган МДҲга бугун 34 йил тўлди. Олмаота декларацияси янги давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни белгилаган ҳужжат бўлди.
2025-12-21T10:23+0500
2025-12-21T10:23+0500
2025-12-21T10:24+0500
ҳамкорлик
ўзбекистон
ислом каримов
тарихий сана
ссср
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/39987383_0:159:3077:1889_1920x0_80_0_0_a93522afd5be48325314a7e987ecc418.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. 1991 йил 21 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 11 та собиқ совет республикаси раҳбарлари томонидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)ни тузиш ҳақидаги Алмаота декларацияси имзоланган эди.Шу куни СССР фаолияти расман якунланиб, янги мустақил давлатлар ўртасида демократик ҳамкорликни таъминлаш мақсадида мазкур тарихий ҳужжат имзоланди.Алмаота декларациясида давлатлар қуйидаги принципларга содиқ эканлиги қайд этилган:Ҳамдўстлик аъзолари умумий иқтисодий макон яратиш, тинчликни сақлаш ва стратегик хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиш ниятини билдирган.Украина декларацияни имзолаган бўлса-да, МДҲнинг 1994 йилдаги уставини расман ратификация қилмаган.Шу тариқа, 15 та собиқ совет республикасидан 11 таси янги сиёсий форматдаги ҳамкорликка келишиб олди. Болтиқбўйи давлатлари — Латвия, Литва ва Эстония МДҲга аъзо бўлмаган. Грузия 1993 йилда қўшилиб, 2008 йилда ундан чиқиб кетган.
https://sputniknews.uz/20251010/mdh-mirziyoev-52612279.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/39987383_173:0:2902:2047_1920x0_80_0_0_3be6b086b64b87d29544db25fc63d435.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ, снг, олмаота декларацияси, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, ислом каримов, ссср тугаши, мдҳ тарихи, украина мдҳ, декларация 1991, евроосиё давлатлари, собиқ совет иттифоқи, мдҳ аъзо давлатлар
мдҳ, снг, олмаота декларацияси, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, ислом каримов, ссср тугаши, мдҳ тарихи, украина мдҳ, декларация 1991, евроосиё давлатлари, собиқ совет иттифоқи, мдҳ аъзо давлатлар
МДҲ ташкил топганига 34 йил тўлди: яратилиш тарихи ва мақсадлари
10:23 21.12.2025 (янгиланди: 10:24 21.12.2025) 1991 йил 21 декабрь куни МДҲни ташкил этиш тўғрисидаги декларация имзоланган эди. Бу тарихий ҳужжат янги мустақил давлатларни бирлаштирган сиёсий форматнинг бошланиши бўлди
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. 1991 йил 21 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 11 та собиқ совет республикаси раҳбарлари томонидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)ни тузиш ҳақидаги Алмаота декларацияси
имзоланган эди.
Шу куни СССР фаолияти расман якунланиб, янги мустақил давлатлар ўртасида демократик ҳамкорликни таъминлаш мақсадида мазкур тарихий ҳужжат имзоланди.
Алмаота декларациясида давлатлар қуйидаги принципларга содиқ эканлиги қайд этилган:
суверенитет ва тенг ҳуқуқлилик;
куч ишлатмаслик ва ички ишларга аралашмаслик;
инсон ҳуқуқлари ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
чегараларнинг дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлик.
Ҳамдўстлик аъзолари умумий иқтисодий макон яратиш, тинчликни сақлаш ва стратегик хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиш ниятини билдирган.
Декларацияни Ўзбекистон номидан ўша вақтдаги президент Ислом Каримов имзолади. Декларацияни шунингдек, Азербайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Украина давлатлари имзолаган.
Украина декларацияни имзолаган бўлса-да, МДҲнинг 1994 йилдаги уставини расман ратификация қилмаган.
Шу тариқа, 15 та собиқ совет республикасидан 11 таси янги сиёсий форматдаги ҳамкорликка келишиб олди. Болтиқбўйи давлатлари — Латвия, Литва ва Эстония МДҲга аъзо бўлмаган. Грузия 1993 йилда қўшилиб, 2008 йилда ундан чиқиб кетган.