МДҲ ўзининг барқарорлиги ва зарурлигини намойиш этишда давом этмоқда – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств СНГ
Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МДҲ доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) глобал олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган жараёнларда ўзини барқарорлиги, самарадорлиги ва зарурлигини намойиш этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбедаги МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Давлат раҳбари глобал сиёсат ва иқтисодиётдаги олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган жараёнлар ҳамда халқаро институтларнинг роли заифлашиб бораётганига қарамасдан, МДҲ ўзининг барқарорлиги, самарадорлиги ва зарурлигини намойиш этишда давом этаётганини таъкидлади.
Ўн йиллар давомида йўлга қўйилган механизмлар ва алоқалар туфайли иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар масалаларнинг барча йўналишларида яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.
“Биз МДҲ доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, табиий шерикларимиз бўлган мамлакатлар билан амалий ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишдан манфаатдормиз”, - деди Мирзиёев.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг МДҲдаги шериклари билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 11 фоизга ошган ва бу кўрсаткич жорий йилда ҳам ўсишда давом этмоқда. Бундай кўрсаткичлар тармоқлараро кооперация чуқурлашаётгани ва ўзаро инвестициялар оқими кўпайиб бораётгани туфайлидир.
Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган саммит ишида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳамда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Ахборот-логистика марказларини яратиш: Мирзиёевнинг МДҲ саммитидаги таклифлари
Янгиликлар лентаси
0