Япония ва Ўзбекистон кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида баёнот имзолади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Санаэ Такаичи
Шавкат Мирзиёев и Санаэ Такаичи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2025
Oбуна бўлиш
Икки давлат орасида таълим, соғлиқни сақлаш, экология, транспорт, шаҳарсозлик, туризм ва яна қатор соҳаларда келишувлар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Бугун Токида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири Санаэ Такаичи музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Музокаралар якунда Ўзбекистон ва Япония орасида Келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.
Шунингдек, ташриф доирасида таълим, соғлиқни сақлаш, экология, сув ресурслари, транспорт, шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги, табиий офатлар хавфини камайтириш соҳаларида салмоқли келишувлар тўплами қабул қилинди.
Япониядаги тадбирлар якунлангач, Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг бўлажак йиғилиши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёев принял участие в первом саммите Диалога Центральная Азия + Япония. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2025
Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё + Япония” саммитида қатор ташаббусларни олға сурди
Янгиликлар лентаси
0