ЕИ Киевга ажратган кредити бўйича йилига 3 млрд фоиз тўлайди – ОАВ

© Sputnik / Pavel Palamarchuk / Медиабанкка ўтишФлаги Украины и ЕС
Флаги Украины и ЕС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2025
Oбуна бўлиш
Киевга ажратилган кредитни уни ёқлаб овоз берган ЕИ давлатларининг фарзандлари ва набиралари тўлайди – Орбан.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Европа Иттифоқи мамлакатлари Киевга ажратилган янги кредит бўйича ҳар йили 3 миллиард евро фоиз тўлайди, деб хабар берди Polotico нашри.
"Европа Иттифоқи солиқ тўловчилари Украина мудофаасини молиялаштириш учун умумий қарзни кўпайтириш режасининг бир қисми сифатида кредит бўйича йилига 3 миллиард евро фоиз тўлашлари керак бўлади", деб ёзади нашр Европа Комиссияси юқори лавозимли амалдорларига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, жума куни ЕИ амалдорлари мулатилган Россия активлари ҳисобидан Киевга репарацион кредит ажратиш ғоясидан вақтинча воз кечган эди. Бунинг ўрнига улар Европа Иттифоқи бюджети ҳисобидан Киевга 90 млрд евро кредит ажратиш ҳақида келишиб олишди. Венгрия, Словакия ва Чехия Республикаси кредит гаровида иштирок этмаяпти.
Polotico ёзишига кўра, ушбу режа иттифоққа қимматга тушади — ЕИ 2028 йилдан бошлаб етти йиллик бюджетидан фоизларни тўлаши керак бўлади. Бу асосан Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг ҳиссалари ҳисобидан молиялаштирилади.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан таъкидлаганидек, ҳеч ким кредитни қайтаришни ният қилмаяпти, шунинг учун уни берганларнинг фарзандлари ва набиралари ушбу кредит учун фоизлар ва асосий қарзни тўлайдилар.
Шундай қилиб, Европа Иттифоқи Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш учун Марказий банк захираларидан фойдаланиш бўйича келишувга эриша олмади. Шу билан бирга, Европа Кенгаши Европа Иттифоқига "репарация кредити" деб номланган кредит бўйича ишларни давом эттиришни буюрди.
Махсус операция бошланганидан сўнг, Европа Иттифоқи ва G7 мамлакатлари Россиянинг валюта захираларининг тахминан ярмини музлатиб қўйди. Европа Иттифоқи банкларида 200 миллиард евродан ортиқ маблағ, асосан Бельгиянинг Euroclear ҳисоб рақамларида сақланмоқда.

Москва жавоб чораларини кўрди: дўстона бўлмаган давлатлардан келган хорижий инвесторларнинг активлари ва улардан олинган даромадни махсус “С” ҳисобларида тўпланади. Уларнинг хорижга олиб чиқилиши фақат ҳукумат комиссиясининг махсус қарори билан рухсат берилади.
Президент Владимир Путин Россия активларини мусодара қилиш ғоясини талончилик деб атади ва бу дунёдаги молиявий тартибининг пойдеворларини бузишини ва ҳатто Бреттон-вуд тизимининг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Ролик с темой из фильма Охотники за привидениями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2025
Орбан ЕИ сиёсатчиларини “Арвоҳ овчилари” фильмидаги мусиқа билан масхара қилди - видео
Янгиликлар лентаси
0