Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга бормоқда: қандай тадбирлар кўзда тутилган?
18:22 17.12.2025 (янгиланди: 18:23 17.12.2025)

© Sputnik / Сгенерировано ИИ
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи Ўзбекистон–Япония стратегик шериклигини чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Санаэ Такаичи таклифига биноан 18–20 декабрь кунлари расмий ташриф билан Японияда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:
— Токио шаҳрида Япония императори Нарухито билан учрашув;
— Бош вазир Санаэ Такаичи билан олий даражадаги музокаралар;
— Япония парламенти раҳбарияти, ҳукумат аъзолари ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувлар;
— Япониянинг етакчи университетлари ректорлари билан таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида мулоқот;
— йирик япон компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан ишбилармонлик учрашувлари;
— савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш масалаларини муҳокама қилиш;
— Ўзбекистон–Япония ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш.

Шунингдек:
— Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади;
— саммит доирасида “яшил иқтисодиёт”, барқарор тараққиёт, минтақавий шериклик ва инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади;
— тадбир якунлари бўйича Токио декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.