Фарғона НҚИЗга Қозоғистондан нефть етказиб бериш 500 минг тоннагача оширилиши мумкин

© Foto : ФНПЗФерганский НПЗ
Ферганский НПЗ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2025
Oбуна бўлиш
Фарғона НҚИЗга Қозоғистондан нефть етказиб бериш ҳажми 500 минг тоннагача оширилиши мумкин, тайёр маҳсулотлар ички бозорга йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ) Қозоғистондан қайта тикланган транзит доирасида нефть қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда завод матбуот хизмати хабар қилди.
Барқарор нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида декабрь ойида заводга 35 минг тоннагача хом нефть етказиб берилиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, келтирилаётган хомашё тўлиқ Ўзбекистон ички бозорига йўналтириладиган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Эришилган келишувларга мувофиқ, қулай бозор конъюнктураси шароитида нефть етказиб бериш ҳажми йилига 500 минг тоннагача оширилиши мумкин.
Қўшимча хомашё ҳажмлари заводнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, шунингдек ички истеъмол учун бензин, дизель ёқилғиси, авиа керосин ҳамда мойлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил май ойида Ўзбекистондаги йирик нефть-газ компанияларидан бири — ХК МЧЖ “Sanoat Energetika Guruhi” (собиқ "Jizzax Petroleum") Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 100 фоиз улушини 100 миллион долларга сотиб олган.
Айни пайтда компания улушига Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмининг тахминан 5 фоизи тўғри келади. Корхона балансида 100 тага яқин нефть ва газ кони мавжуд бўлиб, уларнинг 30 тадан ортиғида газ қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда.
Казтрансойл в 2024 году планирует осуществить транзит 550 тыс. тонн нефти из России в Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2025
Қозоғистон декабрда Ўзбекистонга 35 минг тонна нефть етказиб беради
Янгиликлар лентаси
0