Қозоғистон декабрда Ўзбекистонга 35 минг тонна нефть етказиб беради

© Foto : KazTransOil "Казтрансойл" в 2024 году планирует осуществить транзит 550 тыс. тонн нефти из России в Узбекистан.
Казтрансойл в 2024 году планирует осуществить транзит 550 тыс. тонн нефти из России в Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2025
Oбуна бўлиш
“Казтрансойл” маълумотига кўра, декабрь ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон йўналишлари бўйича нефть етказиб бериш 65 минг тоннагача етиб, унинг 55 минг тоннаси жорий ой ҳиссасига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Қозоғистон декабрь ойида Ўзбекистон йўналишида нефть транзитини қайта тиклаб, 35 минг тоннагача нефть жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон магистраль нефть қувурлари оператори — “Казтрансойл” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Компаниянинг маълум қилишича, 2025 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси йўналишида нефть транзити қайта йўлга қўйилади. Жорий ойда мазкур йўналиш бўйича 35 минг тоннагача нефть етказиб бериш режалаштирилган.

Шунингдек, оператор 2017 йилдан бери илк бор Қирғизистонга нефть етказиб бериш ноябрь ойида қайта тикланганини маълум қилди. Йил охиригача Қирғизистонга 30 минг тоннагача нефть жўнатиш режалаштирилмоқда.
Тушунтирилишича, нефть барча йўналишлар бўйича магистраль нефть қувурлари тизими орқали “Казтрансойл”га қарашли “Шағир” нефть қуйиш пунктигача етказилади. У ерда нефть темир йўл цистерналарига қуйилади.
Касим Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2025
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ транзити ҳажмини оширади — Тоқаев
Янгиликлар лентаси
0