Тошкентда МДҲнинг атом энергияси бўйича комиссия мажлиси бошланди

© SputnikВ Ташкенте проходит двадцать шестое заседание Комиссии государств-участников СНГ по использованию атомной энергии в мирных целях
В Ташкенте проходит двадцать шестое заседание Комиссии государств-участников СНГ по использованию атомной энергии в мирных целях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2025
Oбуна бўлиш
Комиссия мажлисида етти давлатнинг ваколатли идоралари вакиллари иштирок этмоқда, маърузачилар қаторида “Росатом” ва “Ўзатом” вакиллари ҳам бор
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича комиссиясининг 26-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбирда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари, идоралари ҳамда ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Мажлисда маърузачилар қаторида Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси ҳамда Ўзбекистон Атом энергияси қўмитаси — “Ўзатом” вакиллари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Москвада бўлиб ўтган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши якунларига кўра, иштирокчи давлатлар атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаган.
Макет будущей атомной электростанции (АЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
АЭС қурилиши бўйича муҳим босқич: “Ўзатом” қўшимча тадқиқотлар ўтказмоқда
Янгиликлар лентаси
0