Ўзбекистон МДҲ Адлия вазирликлари учун ягона электрон тизим лойиҳасини тақдим этди

© Исполнительный комитет СНГПредставители стран СНГ обсудили сроки создания системы обмена данными между минюстами
Представители стран СНГ обсудили сроки создания системы обмена данными между минюстами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2025
Oбуна бўлиш
Таклиф этилган ягона электрон тизим МДҲ мамлакатлари адлия вазирликлари ўртасида ахборот алмашишни тезлаштириб, трансчегаравий электрон ҳужжат айланишини йўлга қўйиш имконини беради
ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. МДҲга аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгаши Ишчи гуруҳининг учинчи йиғилишида Ўзбекистон томони адлия вазирликлари ўртасида ахборот алмашишнинг ягона электрон тизимини яратиш бўйича техник топшириқ лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш видеоконференция шаклида ўтказилди. Унда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон Адлия вазирликлари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар вакиллари иштирок этди.
Муҳокамалар давомида тизимни яратиш ва жорий этиш муддатлари, унинг тузилиши, ахборот хавфсизлиги талаблари ҳамда кутилган самаралар кўриб чиқилди. Техник топшириқ лойиҳаси давлатларга келишиш учун юборилади.
Қайд этилишича, мазкур электрон тизим МДҲ маконида адлия идоралари ўртасида трансчегаравий электрон ҳужжат айланишини ривожлантириш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Тошкентда МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгаши мажлиси бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2025
Тошкентда Евроосиё қитъасида МДҲнинг транспорт-логистика ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0