https://sputniknews.uz/20251217/aholi-baholash-xizmat-davlat-xodim-54226268.html
Аҳоли томонидан баҳолаш: яхши хизмат кўрсатмаган давлат ходими четлатилиши мумкин
Аҳоли томонидан баҳолаш: яхши хизмат кўрсатмаган давлат ходими четлатилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда давлат хизматлари сифати аҳоли томонидан баҳоланади. Фуқаролар QR-код орқали 1 дан 5 гача баҳо қўяди, рейтинглар ЯИДХПда эълон қилинади.
2025-12-17T12:01+0500
2025-12-17T12:01+0500
2025-12-17T12:20+0500
яидхп
ўзбекистон
жамият
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/11/54228392_0:321:2894:1949_1920x0_80_0_0_ba2be12dd48acaf7e15458c92c96599f.jpg
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатиш сифати аҳоли томонидан баҳоланади: фуқаролар хизматдан фойдаланганидан сўнг махсус QR-кодни сканер қилиб, белгиланган мезонлар асосида 1 дан 5 гача баҳо ва фикр қолдиради. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.Низомга мувофиқ, давлат хизматидан фойдаланган фуқаролар хизмат кўрсатилгандан сўнг махсус QR-кодни сканер қилиш орқали белгиланган мезонлар асосида 1 дан 5 гача баҳо қўяди ва ўз фикр-мулоҳазаларини қолдириши мумкин.Давлат хизматларини баҳолашда қуйидаги асосий мезонлар инобатга олинади:Қолдирилган 3 ёки ундан паст баҳо, шунингдек салбий фикрлар давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида автоматик тарзда тегишли ваколатли органларга ҳамда Адлия вазирлигига юборилади. Агар баҳолаш натижаларида ижобий ўзгаришга эришилмаса, Адлия вазирлиги томонидан масъул ходимларни давлат хизматлари кўрсатишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ваколатли органга тақдимнома киритилади.Шунингдек, баҳолаш натижалари асосида даврлар кесимида, ваколатли органлар ҳамда ҳудудлар (вилоятлар ва туман/шаҳарлар) бўйича рейтинг шакллантирилади. Ушбу рейтинглар ҳар чорак, ярим йиллик ва йил якуни билан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) эълон қилиб борилади.
https://sputniknews.uz/20251215/qaror-yagona-darcha-tadbirkorlar-54182878.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/11/54228392_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_265d648160bade2d838fbdd16ef6264b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
давлат хизматлари, давлат хизматлари сифати, qr-код баҳолаш, адлия вазирлиги, яидхп, давлат хизматларини баҳолаш, ўзбекистон ҳукумат қарори, фуқаролар фикри, давлат органлари рейтинги
давлат хизматлари, давлат хизматлари сифати, qr-код баҳолаш, адлия вазирлиги, яидхп, давлат хизматларини баҳолаш, ўзбекистон ҳукумат қарори, фуқаролар фикри, давлат органлари рейтинги
Аҳоли томонидан баҳолаш: яхши хизмат кўрсатмаган давлат ходими четлатилиши мумкин
12:01 17.12.2025 (янгиланди: 12:20 17.12.2025) Янги тартибга кўра, фуқаролар хизматдан фойдаланганидан сўнг 1 дан 5 гача баҳо қўяди ва фикр қолдириши мумкин
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатиш сифати аҳоли томонидан баҳоланади: фуқаролар хизматдан фойдаланганидан сўнг махсус QR-кодни сканер қилиб, белгиланган мезонлар асосида 1 дан 5 гача баҳо ва фикр қолдиради. Ҳукумат қарори билан тегишли
низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, давлат хизматидан фойдаланган фуқаролар хизмат кўрсатилгандан сўнг махсус QR-кодни сканер қилиш орқали белгиланган мезонлар асосида 1 дан 5 гача баҳо қўяди ва ўз фикр-мулоҳазаларини қолдириши мумкин.
Давлат хизматларини баҳолашда қуйидаги асосий мезонлар инобатга олинади:
хизматнинг ўз вақтида кўрсатилгани;
хизматдан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги.
Қолдирилган 3 ёки ундан паст баҳо, шунингдек салбий фикрлар давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида автоматик тарзда тегишли ваколатли органларга ҳамда Адлия вазирлигига юборилади.
Мазкур ҳолатларга сабаб бўлаётган шарт-шароитлар ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Агар баҳолаш натижаларида ижобий ўзгаришга эришилмаса, Адлия вазирлиги томонидан масъул ходимларни давлат хизматлари кўрсатишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ваколатли органга тақдимнома киритилади.
Шунингдек, баҳолаш натижалари асосида даврлар кесимида, ваколатли органлар ҳамда ҳудудлар (вилоятлар ва туман/шаҳарлар) бўйича рейтинг шакллантирилади. Ушбу рейтинглар ҳар чорак, ярим йиллик ва йил якуни билан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) эълон қилиб борилади.