Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда чегара текшируви 10 дақиқагача қисқариши мумкин —Россия ташаббуси муҳокама қилинди

© Sputnik / Tabyldy Kadyrbekov / Медиабанкка ўтишСотрудники пограничной службы Киргизии
Сотрудники пограничной службы Киргизии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2025
Oбуна бўлиш
ОКТСнинг 52-йиғилишида иштирокчилар жорий йилги иш натижаларини муҳокама қилдилар ва келгуси йил учун режаларни тасдиқладилар
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Москвада бўлиб ўтган Оператив ҳамкорлик ва тегишли хизматлар кенгаши (ОКТС)нинг 52-йиғилишида 26 та масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати матбуот хизмати маълум қилди.
Уларнинг марказида — чегара назорати, иқтисодий хавфсизлик ва электрон божхона тизимларини такомиллаштириш бўлди.
Россия Президенти Владимир Путиннинг топшириғига мувофиқ, чегарада назоратдан ўтиш вақтини 10 дақиқагача қисқартириш масаласи кўриб чиқилди. Бу мақсадда автомобиль ўтказиш пунктларида электрон ахборот асосида автоматлашган назорат тизими жорий этиш концепцияси қўллаб-қувватланди.
Учрашувда, шунингдек, божхона қиймати ва транзит назорати бўйича қарорлар қабул қилинди ҳамда хатарлар ва таснифлаш юзасидан ишчи гуруҳлар ҳамкорлигининг умумий ёндашувлари келишиб олинди.
Алоҳида блок товарларни ягона тартибда таснифлашга бағишланди. Минерал концентратлар, қон босими ўлчаш асбоблари ва пневмосистема учун ресиверлар каби 8 турдаги товар позицияси бўйича ягона тасниф ишлаб чиқилди.
Электрон савдо ҳажми ортиши муносабати билан халқаро почта жўнатмалари орқали етказиб берилаётган товарлар учун ноинтрузив текширув ускуналарини жорий этиш ва бу соҳада тажриба алмашишни давом эттиришга келишилди.
Божхона хизматлари томонидан ИДК оператор-таҳлилчилари учун касбий маҳорат танлови ташкил этилмоқда. Танлов регламенти тасдиқланди ва тайёргарлик ишлари бошланган.
ОКТСнинг навбатдаги йиғилиши Қирғизистонда ўтказилади.
ОКТС — ЕОИИ мамлакатлари божхона ва назорат органлари раҳбарларининг ҳамкорлик платформаси бўлиб, у чегара назорати, иқтисодий хавфсизлик ва ахборот алмашинувини мувофиқлаштиради.
Абдулла Арипов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ савдо айланмаси 16 млрд доллардан ошди – Арипов
Янгиликлар лентаси
0