Ўзбекистон ва ЕОИИ савдо айланмаси 16 млрд доллардан ошди – Арипов
Ўзбекистон ва ЕОИИ савдо айланмаси 16 млрд доллардан ошди – Арипов
Sputnik Ўзбекистон
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон турли соҳалардаги ЕОИИ тармоқ майдончалари ва лойиҳалари ишида фаол... 12.12.2025, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми жорий йилнинг биринчи 10 ойида 12 фоизга кўпайиб, 16 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвадаги Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 80 фоизга ўсди. Юк ташиш ҳажми ўсиб бормоқда, мунтазам парвозлар частотаси икки баравар кўпайди, қўшма корхоналар сони 5 мингтага етди.Бош вазирнинг сўзларига кўра, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон савдо ва саноат, транспорт ва логистика, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, энергетика, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, ахборот технологиялари соҳаларидаги ЕОИИ тармоқ майдончалари ва лойиҳалари ишида фаол иштирок этмоқда.2024 йил якунларига кўра Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 18 миллиард долларни ташкил этди.Арипов Ўзбекистон ва Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) уч миллиард доллардан ортиқ лойиҳалар портфелини шакллантирди.Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида ЕОТБ офиси очилиши устувор ташаббусларни молиялаштиришни жадаллаштиришга имкон беради.Москвада Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон бош вазирлари, Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев иштирок этишди. Кузатувчи давлатлардан – Ўзбекистон бош вазири ва Куба бош вазири (онлайн) қатнашди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон турли соҳалардаги ЕОИИ тармоқ майдончалари ва лойиҳалари ишида фаол иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми жорий йилнинг биринчи 10 ойида 12 фоизга кўпайиб, 16 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвадаги Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида маълум қилди.
Заседание Евразийского межправительственного совета
Унинг сўзларига кўра, сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 80 фоизга ўсди. Юк ташиш ҳажми ўсиб бормоқда, мунтазам парвозлар частотаси икки баравар кўпайди, қўшма корхоналар сони 5 мингтага етди.
“Ижобий суръат бу йил ҳам давом этмоқда. Шундай қилиб, 10 ой охирида ўзаро савдо ҳажми яна 12 фоизга кўпайди ва 16 миллиард доллардан ошди”, - деди у.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон савдо ва саноат, транспорт ва логистика, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, энергетика, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, ахборот технологиялари соҳаларидаги ЕОИИ тармоқ майдончалари ва лойиҳалари ишида фаол иштирок этмоқда.
2024 йил якунларига кўра Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 18 миллиард долларни ташкил этди.
Арипов Ўзбекистон ва Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) уч миллиард доллардан ортиқ лойиҳалар портфелини шакллантирди.
“Бу йил Ўзбекистоннинг Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиши ўзаро ҳамкорлигимизнинг муҳим босқичи бўлди. Бугун уч миллиард доллардан зиёд лойиҳалар портфели шаклланди”, - мамлакат бош вазири.
Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида ЕОТБ офиси очилиши устувор ташаббусларни молиялаштиришни жадаллаштиришга имкон беради.
Москвада Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон бош вазирлари, Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев иштирок этишди. Кузатувчи давлатлардан – Ўзбекистон бош вазири ва Куба бош вазири (онлайн) қатнашди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.