Телекоммуникация хизматлари сифати мониторинги учун янги платформа ишга тушади

© Getty Images / Issarawat TattongМаркетплейс
Маркетплейс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2025
Oбуна бўлиш
Платформа ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларида юзага келган узилиш ёки тўхталиш ҳолати бўйича тегишли чоралар кўришни ҳам таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари сифати мониторинги учун “Рақамли назорат” платформаси ишга тушади. Президент тегишли қарорни имзолади.
2027 йил 1 январгача ишга тушадиган платформа қуйидаги имкониятларга эга бўлади.
аҳоли истиқомат қилаётган, жумладан, олис ва чекка ҳудудлардаги рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳаларида кўрсатилаётган хизматларни мониторинг қилиш;
ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларида юзага келган узилиш ёки тўхталиш ҳолати бўйича тегишли чоралар кўриш.
У жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар тезкор кўриб чиқилишини ҳам ташкил этади.
Ҳужжатга кўра, рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси қуйидаги соҳаларда махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди:
ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш;
оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.
Защита интеллектуальной собственности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2025
“Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади
Янгиликлар лентаси
0