https://sputniknews.uz/20251212/mishustin-eoii-54122353.html
Мишустин: ЕОИИ 2025 йилда асосий кўрсаткичлар бўйича муносиб натижаларни кўрсатди
Мишустин: ЕОИИ 2025 йилда асосий кўрсаткичлар бўйича муносиб натижаларни кўрсатди
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) бу йилги асосий кўрсаткичлар бўйича дастлабки натижалари муносиб даражада бўлди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида маълум қилди.
2025-12-12T12:42+0500
2025-12-12T12:42+0500
2025-12-12T12:42+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
михаил мишустин
еоии
еик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0c/54122663_0:219:3251:2048_1920x0_80_0_0_bc5a3aad87ef2edfd030d5ba96e39931.jpg
ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) бу йилги асосий кўрсаткичлар бўйича дастлабки натижалари муносиб даражада бўлди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида маълум қилди.Улар орасида Мишустин иттифоқнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ), саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва чакана савдо айланмасини санаб ўтди.Россия бош вазири ЕОИИ мамлакатларида тадбиркорлик фаоллигининг сезиларли ўсганини қайд этди. Иттифоқда асосий капиталга инвестициялар биринчи ярим йилликда 6% дан ошди.Россия ЕОИИ мамлакатлари ишбилармон доираларининг, айниқса юқори технологиялар соҳасида биргаликда ишлаш истагини қўллаб-қувватлайди.Маълум қилинишича, ЕОИИ доирасида қўллаб-қувватлаш механизми агросаноат мажмуасига ҳам татбиқ этилади.Россия бош вазирининг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари ичидаги ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарнинг улуши 93% га етди ва бирлашма тадбиркорлари ўртасида бу кўрсаткич 98% дан ошди.ЕОИИ ва Эрон ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни амалий амалга ошириш бошланди. Шунингдек, БАА ва Мўғулистон билан шартномалар имзоланди.ЕОИИда раислик қилиш Беларусдан Қозоғистонга ўтди. Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2026 йил 26-27 март кунлари Чимкентда бўлиб ўтади.Москвада Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон бош вазирлари, Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев иштирок этишди. Кузатувчи давлатлардан – Ўзбекистон бош вазири ва Куба бош вазири (онлайн) қатнашди.
https://sputniknews.uz/20251212/ozbekiston-eoii-savdo-54112291.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0c/54122663_298:0:3029:2048_1920x0_80_0_0_fa87eaaf79d5c050864fdcdb49ae170c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё иқтисодий иттифоқининг (еоии) евроосиё ҳукуматлараро кенгаши маълумот статистика
евроосиё иқтисодий иттифоқининг (еоии) евроосиё ҳукуматлараро кенгаши маълумот статистика
Мишустин: ЕОИИ 2025 йилда асосий кўрсаткичлар бўйича муносиб натижаларни кўрсатди
Россия бош вазирининг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари ичидаги ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарнинг улуши 93% га етди.
ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) бу йилги асосий кўрсаткичлар бўйича дастлабки натижалари муносиб даражада бўлди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида
маълум қилди. “Биз якунланаётган йилни асосий кўрсаткичлар бўйича муносиб дастлабки натижа билан кузатмоқдамиз”, - деди у.
Улар орасида Мишустин иттифоқнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ), саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва чакана савдо айланмасини санаб ўтди.
Россия бош вазири ЕОИИ мамлакатларида тадбиркорлик фаоллигининг сезиларли ўсганини қайд этди. Иттифоқда асосий капиталга инвестициялар биринчи ярим йилликда 6% дан ошди.
Россия ЕОИИ мамлакатлари ишбилармон доираларининг, айниқса юқори технологиялар соҳасида биргаликда ишлаш истагини қўллаб-қувватлайди.
“Биз ишбилармон доираларнинг биргаликда ишлашга интилишини қўллаб-қувватлаймиз. Аввало, янги юқори технологияли корхоналарни ишга тушириш ҳақида гап кетганда”, - деди Мишустин.
Маълум қилинишича, ЕОИИ доирасида қўллаб-қувватлаш механизми агросаноат мажмуасига ҳам татбиқ этилади.
“Ёрдам механизмини агросаноат мажмуасига ҳам кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди”, - деди Мишустин ва бу чора иттифоқ доирасида ҳамкорликни кучайтиришга ҳамда озиқ-овқат ва технологик суверенитетни мустаҳкамлашга” имкон беришини қўшимча қилди.
Россия бош вазирининг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари ичидаги ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарнинг улуши 93% га етди ва бирлашма тадбиркорлари ўртасида бу кўрсаткич 98% дан ошди.
ЕОИИ ва Эрон ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни амалий амалга ошириш бошланди. Шунингдек, БАА ва Мўғулистон билан шартномалар имзоланди.
ЕОИИда раислик қилиш Беларусдан Қозоғистонга ўтди. Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2026 йил 26-27 март кунлари Чимкентда бўлиб ўтади.
Москвада Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон бош вазирлари, Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев иштирок этишди. Кузатувчи давлатлардан – Ўзбекистон бош вазири ва Куба бош вазири (онлайн) қатнашди.