Ҳудудларда метан “заправкалар” иш соатига чеклов киритилмоқда

© Sputnik / Авенир ДебердеевЗима в Ташкенте
Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2025
Oбуна бўлиш
Хусусан, Тошкент шаҳридаги 78 та метан заправка соат 06:00 дан 23:00 гача ишлайди.
ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларидаги метан “заправкалар” иш соатига чеклов киритилди. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" компаниясининг ҳудудлардаги филиаллари хабар бермоқда.
Таъкидланишича, чекловлар ҳокимликлар билан келишилган қарор асосида киритилмоқда.
Чеклов киритилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳридаги 78 та метан заправка иши соат 06:00 дан 23:00 гача;
Андижон вилоятидаги 143 та метан заправка иши соат 05:00 дан 17:00 гача;
Наманган вилоятидаги 134 та метан заправка иши соат 05:00 дан 17:00 гача;
Фарғона вилоятидаги 173 та метан заправка соат 06:00 дан 18:00 гача;
Қорақалпоғистондаги 124 та метан заправка соат 06:00 дан 18:00 гача;
Сирдарё вилоятидаги 53 та метан заправка соат 06:00 дан 18:00 гача;
Навоий вилоятидаги 51 та метан заправка соат 06:00 дан 19:00 гача;
Хоразм вилоятидаги 94 та метан заправка соат 05:00 дан 17:00 гача;
Сурхондарё вилоятидаги 106 та метан заправка соат 06:00 дан 17:00 гача.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги метан “заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилиши ва бу қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани билан боғлиқнини маълум қилган эди.
Заправочная колонка на автомобильной газонаполнительной компрессорной станции, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда
Янгиликлар лентаси
0