Тошкентда сотиш учун олиб кетилаётган қарийб 3 кг гашиш қўлга олинди

© Пресс-служба СГБЗадержан почти 3 кг гашиша, перевозимого в Ташкент для продажи
Задержан почти 3 кг гашиша, перевозимого в Ташкент для продажи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Oбуна бўлиш
Андижон–Тошкент йўлидаги тезкор тадбир давомида қарийб 3 кг гашиш олиб кетaётган икки нафар шахс қўлга олинди, модда мусодара қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Қирғизистондан олиб келинган салкам 3 килограмм наркотик модда Тошкент шаҳрида сотилишинг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти Бўстон туманидаги ЙПХ масканида ДХХ ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир чоғида “Андижон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Lacetti” тўхтатилиб текширилган ва ундан 2 кг 994 грамм гашиш моддаси топилган.
Маълумотларга кўра, автомобилни бошқариб бораётган, 1984 йилда туғилган Андижон шаҳри фуқароси Ж.Р.га тегишли гиёҳванд модда процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тезкор ҳаракатлар давомида унинг жиноий шериги, 1993 йилда туғилган Ғ.Н. ҳам қўлга олинган. Терговда аниқланишича, улар гашишни Қирғизистондаги наркосавдогарлардан 23 минг долларга харид қилиб, контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб кирган ва Тошкентда сотишни режалаштирган.
Ҳозир уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчиларга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
В Самарканде проходит заседание Совета национальных координаторов ЦАРИКЦ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2025
Беш йилда 83 фоизга ошган — МОда гиёҳванд ва синтетик моддалар бўйича маълумот берилди
Янгиликлар лентаси
0