Ўзбекистонда фуқаролар учун даромад декларациясини топшириш бўйича тажриба бошланади

© iStock / tdub303Мужчина проверяет финансовую информацию на экране смартфона. Архивное фото
Мужчина проверяет финансовую информацию на экране смартфона. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Oбуна бўлиш
1 мартдан солиқ хизмати ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ аҳолиси синов тариқасида жами йиллик даромадлари бўйича солиқ декларацияси тақдим этади.
ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. 2026 йил 1 мартдан солиқ ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқда яшовчи жисмоний шахслар учун йиллик даромад декларациясини топшириш синов тарзида жорий этилади. Бу Ўзбекистон президенти 10 декабрда иимзолаган нақдсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисидаги фармонда белгиланган.
Тажриба давомида фуқароларнинг харажатлари вазирлик ва идоралардан олинадиган маълумотлар асосида шакллантирилади. Шунингдек, солиқ органларининг мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган харидлар бўйича фискал чеклар ва электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳам ҳисобга олинади.
Бундан ташқари, махсус электрон платформа орқали декларацияни соддалаштирилган тартибда топшириш тартиби белгиланади. Йиллик даромад ва харажатларнинг рақамли маълумотлари асосида солиқ базаси аниқлаштирилади.
Агар маълумотлар етарли бўлмаса, фуқаролар мобил илова орқали қўшимча маълумот киритиши мумкин бўлади.
Фармонда кўрсатилган маълумотлар асосида қўшимча солиқ ҳисоб-китоблари амалга оширилмаслиги белгиланган. Эксперимент иштирокчиларига нисбатан қонуний чоралар кўрилмайди.
Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси ва Рақамли технологиялар вазирликлари билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига экспериментал тизимни жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритади.
Аввалроқ Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев жисмоний шахсларнинг даромадларини тўлиқ кузатиб бориш учун ягона маълумотлар базаси ва IT тизими яратилаётганини маълум қилган эди.
Чек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
Уй-жой ва автомобиль учун тўловлар фақат нақд пулсиз амалга оширилади — янги қонун
Янгиликлар лентаси
0