Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиёев отбыл в Таджикистан
Шавкат Мирзиёев отбыл в Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Халқаро тинчлик ва ишонч йили, Халқаро бетарафлик куни ҳамда Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллигига бағишланган форумларда қатнашади.
ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11-12 декабрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.
Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон президенти форумнинг "Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак йўлидаги мақсадлар муштараклиги" мавзусида ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Президенты Узбекистана и Туркменистана запустили зону приграничной торговли  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2025
“Шовот–Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонаси ишга тушди
Янгиликлар лентаси
0