Ўзбекистонда Формула-1 пойгалари ўтказилиши мумкин: Мирзиёев FIA раҳбариятини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял делегацию Международной автомобильной федерации (FIA)
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Международной автомобильной федерации (FIA) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
Oбуна бўлиш
Президент FIA делегациясини қабул қилиб, автоспортни ривожлантириш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Тошкентда FIA Бош ассамблеясида иштирок этиш учун келган Халқаро автомобиль федерацияси президенти Муҳаммад бин Сулайм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда FIA университети имкониятларидан фойдаланиб, ўзбекистонлик пойгачи ва картингчилар, муҳандислар, конструкторлар ва механикларни тайёрлаш, мамлакатда замонавий автоспорт инфратузилмасини шакллантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ҳамда келaжакда “Формула-1” каби мусобақалар босқичларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида президент Муҳаммад бин Сулаймни Ўзбекистонда автоспорт ривожига қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.
Ўзбекистон 2019 йилдан бери FIAнинг фаол аъзоси ҳисобланади. Ўтган йили Самарқандда ташкилотнинг 120 йиллигига бағишланган навбатдан ташқари Бош ассамблея ўтган эди. Бу йил эса 12 декабрь куни “Humo Arena”да хорижий меҳмонлар ва чемпион пойгачилар иштирокида энг яхши спортчилар ва жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
FIA (Fédération Internationale de l'Automobile) — бу Халқаро автомобиль федерацияси, дунёдаги автоспорт ва йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги энг нуфузли ташкилот. Формула-1, Ралли (WRC), Картинг, Формула-Е ва бошқа чемпионатларни ташкил қилади.
Автоспорт. Формула -1. Гран-при России. Гонка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
FIA Gala: Формула-1 пойгачилари Тошкентда йиғилади
Янгиликлар лентаси
0