Таиланд ва Камбоджа чегарасида қуролли можаро кучайди — асосий сабаблар ва тафсилотлар

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишМеждународные военно-морские учения
Международные военно-морские учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
Oбуна бўлиш
50 йилдан ортиқ давом этаётган ушбу можаронинг асосий сабабларидан бири — чегаранинг тўлиқ демаркация қилинмагани, яъни чегаранинг қаердан ўтиши бўйича аниқ келишув мавжуд эмаслиги.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Таиланд Қироллик денгиз кучлари Камбоджа билан кескинлашган зиддият фонида “Trat Prap Porapak” (“Трат душманни бостиради”) номли операцияни бошлади. Чегарада ўқ алмашишлар кучайгани, айрим ҳудудларда Таиланд ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаво зарбаларини амалга оширгани ҳақида хабар берилган.
Зиддият авж олиши ортидан, айниқса Сакео провинциясида вазият мураккаблашди. Бу ҳудудда 180 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди, бу чегараолди туманлар аҳолисининг 83 фоизи демакдир. Камбоджанинг чегарадош ҳудудларида ҳам минглаб оилалар уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Вазият 8 декабрда яна кескинлашди: Камбоджа Анупонг ҳарбий базасига ҳужум қилгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳужум натижасида бир таиландлик аскар ҳалок бўлган, икки киши яраланган. Бу эса тўқнашувлар янада кучайишига ва ҳарбий ҳаракатлар кенгайишига олиб келди.
Тарафлар можаро учун бир-бирини айбламоқда. Таиланд расмийларига кўра, “Камбоджа ўз позициясини ўзгартирмагунча” операциялар давом этади. Камбоджа эса Таиландни тинчлик келишувини бузишда айбламоқда. Халқаро майдонда ҳам вазият эътибор марказида: сешанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп зиддият яна авж олганини тан олиб, уни барқарорлаштириш учун ҳаракат қилишини билдирди.
Таиланд ва Камбоджанинг умумий чегараси 817 км, ва айрим участкалар 50 йилдан ортиқ вақтдан бери баҳсли ҳисобланади. Жорий йил май ойида зиддият Пхра Вихан ибодатхонаси атрофида кучайган. БМТ Халқаро суди 1962 йилда ибодатхонани расман Камбоджа ҳудуди деб эълон қилган бўлса-да, Таиланд бу қарорни тўлиқ қабул қилмаган. Шунинг учун ҳам бу ҳудудда вақт-вақти билан тўқнашувлар содир бўлиб туради.
Раненый тайский солдат после боестолкновений на границе Таиланда и Камбоджи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2025
Таиланд ва Камбоджа чегарасида яна қуролли тўқнашув содир бўлди – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0