Таиланд ва Камбоджа чегарасида яна қуролли тўқнашув содир бўлди – тафсилотлар

© AP Photo / Royal Thai ArmyРаненый тайский солдат после боестолкновений на границе Таиланда и Камбоджи
Раненый тайский солдат после боестолкновений на границе Таиланда и Камбоджи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2025
Oбуна бўлиш
Томонлар бир-бирини сулҳни бузганликда айблади ва бир-бирининг ҳарбий объектларига зарба беришди.
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Таиланднинг Камбоджа билан чегараси бўйлаб бир қатор ҳудудларда тўқнашувлар содир бўлмоқда, дея хабар беради “Khaosod” портали.
"Армия (Таиланд – таҳр.) Таиланд ва Камбоджа чегараси бўйлаб бир нечта ҳудудларда жанглар ҳақида хабар бермоқда”, - дейилади хабарда.
“Reuetrs” маълумотларига кўра, камида бир нафар Таиланд ҳарбийси ҳалок бўлган, яна етти нафари яраланган.
Камбоджа ҳукумати, ўз навбатида, тинч аҳоли орасида уч нафар жабрланганлар ҳақида хабар берди.
Ўтган дам олиш кунлари икки мамлакатнинг чегара ҳудудларида жанговар ҳаракатларнинг кучайиши бошланди. Томонлар бир-бирини сулҳни бузганликда айблади ва бир-бирининг ҳарбий объектларига зарба беришди.
Бангкок Камбоджа ҳарбийлари Анупонг базасига ҳужум қилганини маълум қилди. Шунингдек, Пномпень ВМ-21 ракеталарини Бурирам провинциясидаги тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга учиргани даъво қилинмоқда. Бунга жавобан Таиланд армияси Чонг Ан Ма ҳудудидаги нишонларни йўқ қилиш учун F-16 қирувчи самолётларини кўтарган.
Ўз навбатида, Камбоджа Сенати раиси ва мамлакатнинг собиқ президенти Хун Сен “жанг қилиш керак бўлган қизил чизиқ аллақачон ўрнатилган” деб эълон қилди. У барча даражадаги қўмондонларга буни аскарларга тушунтиришни буюрди.
Икки мамлакат ўртасидаги вазиятнинг кескинлашиши
Май ойида Таиланд ва Камбоджа ўртасида чегара можароси бошланди. Бу оғир қурол-яроғ, артиллерия ва авиация ёрдамида жадал жанглар босқичига ўтди.
Камбоджа Таиланд ҳудудидаги фуқаролик объектлари бўйича "Град" залп ўт очиш тизимларидан фойдаланди. Бангкок Камбоджа қуролли кучлари жойлашган жойларга ҳаво ҳужуми уюштирди. Иккала томон ҳам қурбонлар ва яраланганлар бўлди, жумладан, тинч аҳоли орасидан.
Июль охирида АҚШ, Хитой ва Малайзия воситачилигида томонлар сулҳга эришди. 26 октябрь куни Куала-Лумпурдаги АСEАН саммити доирасида Таиланд бош вазири Анутхин Чанвиракунва Камбоджа ҳукумати раҳбари Хун Манет можарони ҳал қилиш тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди.
Солдат с бездомным щенком недалеко от северной границы Камбоджи с Таиландом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2025
Таиланд ва Камбоджа можароси нима сабабдан бошланди?
Янгиликлар лентаси
0