https://sputniknews.uz/20250725/tailand-va-kambodja-mojarosi-urush-nima-sababdan-boshlandi-50853095.html
Таиланд ва Камбоджа можароси нима сабабдан бошланди?
Таиланд ва Камбоджа можароси нима сабабдан бошланди?
Sputnik Ўзбекистон
Можаро тарихиТаиланд ва Камбоджанинг умумий чегараси 817 км ни ташкил қилади. Турли сабабларга кўра, чегаранинг айрим ҳудудлари 50 йилдан ортиқ вақт давомида баҳсли бўлиб қолмоқда.Айнан ушбу можаро Пхра Вихан номли Кхмерлар цивилизация ибодатхона мажмуаси туфайли бошланди.
2025-07-25T17:45+0500
2025-07-25T17:45+0500
2025-07-25T18:28+0500
таиланд
можаро
чегара
уруш
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1a/27515193_137:204:1600:1027_1920x0_80_0_0_be63caa754e6b7ca4c57a44aeffac861.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Камбоджа ва Таиланд чегарасида қўшинлар тўқнашувлари 12 та ҳудудларни қамраб олди, ҳар иккала томондан ўнлаб қурбонлар бор, жумладан, тинч аҳоли орасида ҳам, деб хабар қилмоқда "Reuters".Таиланднинг чегарага яқин жойлашган 4 вилоятидан 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган, 750 та мактаб ёпилган. Камбоджа ҳам Оддар Меанчей провинциясида 260 та мактабни ёпган. Ҳар икки давлат қўшни давлатдан ўз элчиларини чақириб олди. Можаро 2025 йилнинг 28 майида бошланди. Ўшанда Таиланд чегарачилари Камбоджа постини ўққа тутган, бир аскар қурбон бўлган эди. Шундан сўнг Камбоджа чегарада танкка қарши миналар ўрнатган ва унинг портлаши оқибатида 3 нафар Таиланд аскари яраланган.24 июлда Камбоджа Таиландни “Град” ёппасига ўт очиш тизимидан ўққа тутган. Бунга жавобан Таиланд F-16 қирувчи самолётлари билан Камбоджа ҳудудидаги ҳарбий объектларга зарба берди. 25 июль куни Таиланд Малайзия ўртакашлигида ўт очишни тўхтатишга рози бўлди, аммо орадан бир соат ўтиб ўз фикридан қайтди. Бу ҳақда Камбоджа бош вазири Хун Манет Анвар Иброҳим билан суҳбатга асосланиб маълум қилди. Можаро тарихиТаиланд ва Камбоджанинг умумий чегараси 817 км ни ташкил қилади. Турли сабабларга кўра, чегаранинг айрим ҳудудлари 50 йилдан ортиқ вақт давомида баҳсли бўлиб қолмоқда.Айнан ушбу можаро Пхра Вихан номли Кхмерлар цивилизацияси ибодатхона мажмуаси туфайли бошланди. 1962 йилдаги БМТ қарорига кўра, у тўлиқ Камбоджага тегишли. Лекин Таиланд ибодатхона ва унинг атрофидаги ер майдонини ўзиники деб ҳисоблайди ва халқаро суд қарорини тан олмайди. Шу сабабли ҳам бу ерда вақти вақти билан можаролар бўлиб туради. Олдинги тўқнашувлар 2008 ва 2011 йилларда содир бўлган.
таиланд
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1a/27515193_230:140:1600:1167_1920x0_80_0_0_4d02d251b4db96f61c2b7697b96ad15e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таиланд камбоджа можаро уруш маълумот тарих
таиланд камбоджа можаро уруш маълумот тарих
Таиланд ва Камбоджа можароси нима сабабдан бошланди?
17:45 25.07.2025 (янгиланди: 18:28 25.07.2025) Таиланд ва Камбоджа орасидаги чегара баҳси 50 йилдан ортиқ давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Камбоджа ва Таиланд чегарасида қўшинлар тўқнашувлари 12 та ҳудудларни қамраб олди, ҳар иккала томондан ўнлаб қурбонлар бор, жумладан, тинч аҳоли орасида ҳам, деб хабар қилмоқда "Reuters".
Таиланднинг чегарага яқин жойлашган 4 вилоятидан 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган, 750 та мактаб ёпилган. Камбоджа ҳам Оддар Меанчей провинциясида 260 та мактабни ёпган.
Ҳар икки давлат қўшни давлатдан ўз элчиларини чақириб олди.
Можаро 2025 йилнинг 28 майида бошланди. Ўшанда Таиланд чегарачилари Камбоджа постини ўққа тутган, бир аскар қурбон бўлган эди. Шундан сўнг Камбоджа чегарада танкка қарши миналар ўрнатган ва унинг портлаши оқибатида 3 нафар Таиланд аскари яраланган.
24 июлда Камбоджа Таиландни “Град” ёппасига ўт очиш тизимидан ўққа тутган. Бунга жавобан Таиланд F-16 қирувчи самолётлари билан Камбоджа ҳудудидаги ҳарбий объектларга зарба берди.
25 июль куни Таиланд Малайзия ўртакашлигида ўт очишни тўхтатишга рози бўлди, аммо орадан бир соат ўтиб ўз фикридан қайтди. Бу ҳақда Камбоджа бош вазири Хун Манет Анвар Иброҳим билан суҳбатга асосланиб маълум қилди.
Таиланд ва Камбоджанинг умумий чегараси 817 км ни ташкил қилади. Турли сабабларга кўра, чегаранинг айрим ҳудудлари 50 йилдан ортиқ вақт давомида баҳсли бўлиб қолмоқда.
Айнан ушбу можаро Пхра Вихан номли Кхмерлар цивилизацияси ибодатхона мажмуаси туфайли бошланди. 1962 йилдаги БМТ қарорига кўра, у тўлиқ Камбоджага тегишли. Лекин Таиланд ибодатхона ва унинг атрофидаги ер майдонини ўзиники деб ҳисоблайди ва халқаро суд қарорини тан олмайди. Шу сабабли ҳам бу ерда вақти вақти билан можаролар бўлиб туради. Олдинги тўқнашувлар 2008 ва 2011 йилларда содир бўлган.