Тарихий қарорлар, 184 та давлат ва минглаб делегатлар: Самарқандда CITES CoP20 якунланди

© Комитет по экологии и изменению климатаВ Самарканде завершился CITES CoP20
В Самарканде завершился CITES CoP20 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёда илк бор ўтказилган мазкур конференцияда 184 давлатдан 3 мингдан ортиқ делегат иштирок этди — бу CITES тарихидаги энг йирик кўрсаткичлардан бири сифатида қайд этилди
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтган Йўқолиб бораётган ёввойи фауна ва флора турлари билан савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция (CITES) иштирокчилари конференциясида 120 тага яқин ҳужжат, 350 тадан ортиқ таклиф ва 250 тага яқин биохилма-хилликка оид масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида қатор муҳим қарорлар қабул қилинди:
70 тадан ортиқ акула ва скатлар турини ҳимоя қилиш кучайтирилди;
ноқонуний савдо туфайли хавф остида турган айрим сутэмизувчилар ва қимматбаҳо судралиб юрувчиларга оид савдони тартибга солиш чоралари кенгайтирилди;
CITES доимий қўмиталари фаолиятини такомиллаштириш бўйича янгиланган ёндашувлар тасдиқланди.
Марказий Осиё давлатлари Самарқанд декларацияси ва 2026–2032-йиллар учун минтақавий Ҳаракатлар режасини имзолади.
Ўзбекистон қатор йирик лойиҳалар бўйича келишувларга эришди:
UNDP ва IUCN билан қиймати 6,6 миллион долларлик “Қимматли ландшафтларни интеграциялашган бошқариш ва тиклаш” лойиҳаси;
ФАО билан 18 миллион долларлик тўртта грант ва 1,2 миллион долларлик ерларни тиклаш бўйича лойиҳалар;
биринчи Миллий Рамсар стратегияси ва экологик ўзгаришлар атласи тақдим этилди.
Страны ЦА утвердили Самаркандскую декларацию и план сотрудничества до 2032 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
CITES CoP20: МО давлатлари Самарқанд декларацияси ва 2032 йилгача режани тасдиқлади
Янгиликлар лентаси
0