Қишлоқ хўжалиги куни: 100 нафардан зиёд фидокор мукофотлар билан тақдирланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаНаграждение по случаю Дня учителей и наставников
Награждение по случаю Дня учителей и наставников
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳада алоҳида хизмат кўрсатган бир гуруҳ юртдошларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
ТАШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
"Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, интенсив агротехник усулларни қўллаш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологиялар ва замонавий илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маҳсулотларни сифатли қайта ишлаш, юртимиз экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги самарали фаолияти, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун", - дейилади фармон матнида.
Фармонга мувофиқ:
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор" фахрий унвони билан - 2 киши
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони билан - 5 киши;
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор" фахрий унвони билан - 2 киши;
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи" фахрий унвони билан - 1 киши;
"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан - 2 киши;
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан - 19 киши;
"Дўстлик" ордени билан - 18 киши;
"Жасорат" медали билан - 9 киши;
"Келажак бунёдкори" медали билан - 2 киши;
"Шуҳрат" медали билан - 50 киши мукофотланди.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати қуйида.
Награждение учителей медалью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Касаба уюшмалари фидойилари орден ва медаллар билан мукофотланди
Янгиликлар лентаси
0