Касаба уюшмалари фидойилари орден ва медаллар билан мукофотланди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентНаграждение учителей медалью
Награждение учителей медалью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан соҳа ходимлари турли даражадаги давлат орден ва медаллари билан мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
"Мамлакатимизда касаба уюшмалари тизимини илғор халқаро тажрибалар асосида ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги кўп йиллик самарали хизмати, соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ишчи-ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган устувор вазифа ва дастурлар ижросини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун", - дейилади фармон матнида.
Фармонга мувофиқ:
"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан — 1 киши;
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан — 1 киши;
"Дўстлик" ордени билан — 7 киши;
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан — 1 киши;
II даражали "Саломатлик" ордени билан — 2 киши;
"Соғлом турмуш" медали билан — 1 киши;
"Шуҳрат" медали билан — 4 киши мукофотланди.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати қуйида.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2025
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди
Янгиликлар лентаси
0