Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Қозоғистонда 2027 йилда ҳайдовчисиз таксилар ва юк машиналари пайдо бўлади

© Sputnik / Мария ДевахинаТакси, архивное фото
Такси, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Oбуна бўлиш
Мамлакат пилот лойиҳаларни ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорликда амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Қозоғистон йўлларида ҳайдовчисиз юк машиналари ва таксилар 2027 йилда пайдо бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон транспорт вазири Нурлан Сауранбаев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Казахстан.

"Биз йўлларни қураётганимизда, ушбу ҳайдовчисиз автомобиллар Қозоғистон ҳудудида ҳаракатланиши учун инфратузилмага зарур датчиклар ўрнатилишини ҳисобга оламиз", - деди Қозоғистон вазири.

Ҳайдовчисиз юк машиналари бўйича дастлабки пилот лойиҳаларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилган. Янги юк машиналари электр двигателли бўлади, 24 соат тинимсиз ишлаши ва ҳайдовчисиз юк ташиши мумкинлиги қайд этилган.
Шунингдек, ҳайдовчисиз такси ва аэротаксилар фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси аллақачон тайёр бўлиб, келгуси йили парламентга киритилиши режалаштирилган. Сауранбаевга кўра, ушбу технологияларни жорий этишда асосий мезон — йўловчилар хавфсизлиги.
Маълум қилинишича, рақамли ечимлар жорий этилиши ҳам давом этмоқда: Қозоғистон–Хитой чегарасида ҳайдовчисиз транспорт воситалари ва ягона электрон декларацияга эга “Ақлли божхона” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Тестирование беспилотного автомобиля Яндекс в Москве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2025
"Яндекс" Ўзбекистонда ҳайдовчисиз транспортни йўлга қўймоқчи
Янгиликлар лентаси
0