Давлат ижтимоий суғуртаси: тўловлар кимларга ва қандай ҳолларда тайинланади

© Sputnik / Бахром ХатамовУзбекские сумы
Узбекские сумы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Oбуна бўлиш
Янги қонун касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш, ҳамда ишдан айрилиш ҳолатларида тайинланадиган тўловлар механизмларини белгилаб берди.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. 2026 йилдан фуқароларга нисбатан давлат ижтимоий суғуртаси мажбурий ёки ихтиёрий тартибда амалга оширилади. Бу тартиб янги қабул қилинган “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонунда белгиланган.
Ҳужжатга кўра, суғурта ҳодисалари қаторига қуйидагилар киради:
касаллик муносабати билан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик;
ҳомиладорлик ва туғиш;
иш ёки даромадни йўқотиш.
Суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга ёки уларнинг оила аъзоларига давлат ижтимоий суғуртаси доирасида қуйидаги тўловлар амалга оширилади:
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси;
ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
ишдан бўшатиш нафақаси.
Суғурта бадали — бу суғурталанган шахс номига жамғармага амалга ошириладиган мажбурий ажратма ёки тўлов ҳисобланади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи суғурта бадаллари тўланганидан кейин юзага келади. Мазкур тўловлар қонунчиликда белгиланган миқдорлар ва муддатлар бўйича тайинланади.
Президент ознакомился с презентацией предложений по системе социального страхования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Янги тизим: ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланади
Янгиликлар лентаси
0