Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕИК ЕОИИдаги биринчи кооперация лойиҳасини субсидиялашни маъқуллади

© Sputnik / Тимур Батыршин / Медиабанкка ўтишЗаседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС
Заседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2025
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда ЕИКга субсидия олиш учун 16 та ариза келиб тушди: 13 таси Россиядан, иккитаси Қозоғистондан ва биттаси Қирғизистондан.
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши саноат кооперациясини молиялаштириш механизми доирасида иккита лойиҳани амалга ошириш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бюджетидан субсидиялар беришни маъқуллади.
Лойиҳалардан бири Россиянинг “Бештау Электроникс" компанияси томонидан Беларуснинг "Неро Элестронисс" ва Қирғизистоннинг “Қирғизэлектроника" МЧЖ билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бу шахсий компьютерларнинг тизим блокларини ишлаб чиқаришни яратишга қаратилган.
Иккинчи лойиҳа Россия ҳудудида темир йўл транспорти, жумладан, тезюрар поездлар учун юқори технологияли компонентларни ишлаб чиқаришни бошлашни назарда тутади. Уни “Вояж” ННТ Арманистоннинг “Металстрой” МЧЖ ва Беларуснинг “Рухсервомотор” МЧЖ билан биргаликда амалга оширади.
“2025 йилда тасдиқланган учта лойиҳага яна иккита лойиҳа қўшилди. Лойиҳаларда барча аъзо давлатлар иштирок этиши муҳимдир. Ишончим комилки, қабул қилинган ташаббусларнинг амалга оширилиши асосий вазифа — мамлакатларимиз ўртасида барқарор иқтисодий алоқаларни шакллантиришга ёрдам беради”, - деди ЕИК вазири Гоар Барсегян.
Бугунги кунда ЕИКга субсидия олиш учун 16 та ариза келиб тушди: 13 таси Россиядан, иккитаси Қозоғистондан ва биттаси Қирғизистондан. Улар умумий қиймати 17 миллиард Россия рублига тенг. Бешта лойиҳа маъқулланди. Бошқа аризалар кўриб чиқишнинг турли босқичларида.
С 1 марта 2019 года вводится маркировка некоторых товаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қалбаки маҳсулотларга қарши чора: ЕОИИ янги рақамли маркировка қоидаларини тасдиқлади
Янгиликлар лентаси
0