https://sputniknews.uz/20251207/prezident-konstitutsiya-kun-tabrik-54011197.html
Президент Конституция куни билан табриклади: парламент ва жамиятда ўзгаришлар тилга олинди
Президент Конституция куни билан табриклади: парламент ва жамиятда ўзгаришлар тилга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан халқни табриклаб, парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолияти, инсон қадри сиёсатининг натижалари, аҳоли даромадлари, таълим қамрови, глобал рейтинглардаги ўсишни қайд этди
2025-12-07T18:52+0500
2025-12-07T18:52+0500
2025-12-08T10:52+0500
табрик
шавкат мирзиёев
жамият
ўзбекистон
конституция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51380097_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8b8ce8cb97965c76d60834e47f6f4cd0.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан табрик йўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ўз табригида у Конституциянинг мамлакат сиёсий-ҳуқуқий ҳаётидаги ўрни, одамлар фаровонлиги ва ислоҳотлар самарасини таъминлашдаги аҳамиятини таъкидлаб ўтди.Давлат раҳбари Конституцияда мустаҳкамланган халқ ҳокимиятчилиги, вакиллик демократияси ва қонун устуворлиги тамойиллари негизида парламент, маҳаллий Кенгашлар ва маҳалла институти фаолияти кенгаяётганини қайд этди. Жорий йилда парламент томонидан судлар фаолияти, инсон ҳуқуқлари, ёшлар, хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимояга оид қонунлар қабул қилинганини таъкидлади.Мирзиёевнинг таъкидлашича, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган ишлар амалий натижа бермоқда:Президент иқтисодий ислоҳотларнинг халқаро даражада ҳам эътироф этилаётганини қайд этди: Ўзбекистон БРМ индексида 19 поғона кўтарилди, Глобал инновация индексида Мaрказий ва Жанубий Осиёда кучли учликка кирди, S&P, Fitch ва Moody’s суверен кредит рейтингларини оширди. Шунингдек, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 40 йилда илк бор Париждан ташқарида — Самарқандда ўтказилгани муҳим воқеа сифатида тилга олинди.Мирзиёев ёшларда ҳуқуқий маданиятни ошириш, Конституция мазмун-моҳиятини чуқур ўргатиш муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлади.Табрик охирида давлат раҳбари барча фуқароларга тинчлик, фаровонлик ва бардавом омад тилади.
https://sputniknews.uz/20251108/shavkat-mirziyoev-sogliqni-saqlash-xodimlarini-tabrikladi-53324436.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51380097_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0c679da02a3b0a2dee9827afccc45f3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, конституция куни, табрик, ислоҳотлар, парламент, маҳаллий кенгашлар, инсон қадри, камбағалликни қисқартириш, мактабгача таълим, брм индекси, рейтинглар, самарқанд, юнеско
шавкат мирзиёев, конституция куни, табрик, ислоҳотлар, парламент, маҳаллий кенгашлар, инсон қадри, камбағалликни қисқартириш, мактабгача таълим, брм индекси, рейтинглар, самарқанд, юнеско
Президент Конституция куни билан табриклади: парламент ва жамиятда ўзгаришлар тилга олинди
18:52 07.12.2025 (янгиланди: 10:52 08.12.2025) Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан халқни табриклади ва ислоҳотлар самараси ҳамда ижтимоий-иқтисодий натижаларни таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан табрик йўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ўз табригида у Конституциянинг мамлакат сиёсий-ҳуқуқий ҳаётидаги ўрни, одамлар фаровонлиги ва ислоҳотлар самарасини таъминлашдаги аҳамиятини таъкидлаб ўтди.
Давлат раҳбари Конституцияда мустаҳкамланган халқ ҳокимиятчилиги, вакиллик демократияси ва қонун устуворлиги тамойиллари негизида парламент, маҳаллий Кенгашлар ва маҳалла институти фаолияти кенгаяётганини қайд этди. Жорий йилда парламент томонидан судлар фаолияти, инсон ҳуқуқлари, ёшлар, хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимояга оид қонунлар қабул қилинганини таъкидлади.
Президент Маҳаллий Кенгашлар томонидан 25 мингдан зиёд масала кўриб чиқилгани, 14 мингга яқин депутатлик сўрови юборилганини қайд этар экан, 2026 йил 1 январдан туман ва шаҳарларда ҳоким ва Кенгаш раислари ваколатлари ажратилишини билдирди.
Мирзиёевнинг таъкидлашича, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган ишлар амалий натижа бермоқда:
аҳоли жон бошига даромад 3 500 долларга етди;
мактабгача таълим қамрови 78 фоиз, олий таълим қамрови 42 фоизга етди;
ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга ўсди;
1 миллиондан ортиқ фуқаро камбағалликдан чиқди, камбағаллик даражаси 6,6 фоизга тушди.
Президент иқтисодий ислоҳотларнинг халқаро даражада ҳам эътироф этилаётганини қайд этди: Ўзбекистон БРМ индексида 19 поғона кўтарилди, Глобал инновация индексида Мaрказий ва Жанубий Осиёда кучли учликка кирди, S&P, Fitch ва Moody’s суверен кредит рейтингларини оширди. Шунингдек, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 40 йилда илк бор Париждан ташқарида — Самарқандда ўтказилгани муҳим воқеа сифатида тилга олинди.
Мирзиёев ёшларда ҳуқуқий маданиятни ошириш, Конституция мазмун-моҳиятини чуқур ўргатиш муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлади.
Табрик охирида давлат раҳбари барча фуқароларга тинчлик, фаровонлик ва бардавом омад тилади.