https://sputniknews.uz/20251205/ukraine-ogir-davr-53964812.html
Украина 2022 йилдан бери энг оғир даврни бошдан кечирмоқда — Олий Рада депутати
Украина 2022 йилдан бери энг оғир даврни бошдан кечирмоқда — Олий Рада депутати
Sputnik Ўзбекистон
Олий Рада депутати Сергей Раҳманиннинг айтишича, Украина 2022 йилдан бери сафарбарлик, жанговар қобилият ва Ғарб кўмаги бўйича энг оғир даврни бошдан кечирмоқда.
2025-12-05T12:02+0500
2025-12-05T12:02+0500
2025-12-05T12:02+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
ақш
ёрдам
ғарб
қуролли кучлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1135/30/11353048_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_f90671e05a8bd542ac682f398c635b28.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Украина ҳозирда сафарбарлик, жанговар қобилият ва Ғарб томонидан кўрсатилаётган кўмак бўйича 2022 йил февралидан бери энг оғир даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Олий Рада депутати Сергей Раҳманин маълум қилди.Унинг таъкидлашича, Ғарб, айниқса АҚШнинг муносабати ҳам сезиларли даражада ёмонлашган. 2022 йилда Киев ёрдам кечикиши ёки қурол етказиб беришдаги иккиланишларга қарамай, ҳеч бўлмаганда вазият яхшиланишига умид қилиш ва ҳамкорларнинг кейинги қадамларини башорат қилиш имкони бўлган.Шунингдек, Раҳманин Украина Қуролли Кучларининг жанг майдонида "маълум бир даражада таназзул (деградация)"га учраганини тан олди.Депутатга кўра, 2025 йил охирига келиб УҚК учун асосий муаммолар сифатида шахсий таркиб етишмаслиги, техника танқислиги ва молиявий ресурслар камлиги намоён бўлади.
https://sputniknews.uz/20251204/dezertirlar-ukraine-armiya-53945679.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1135/30/11353048_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_b17b4a3ab0a4c7b5f382ab609c1b112e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, сергей рахманин, олий рада, сафарбарлик, жанговар қобилият, ғарб кўмаги, уқк, украина армияси, nv радио, таназзул, ақш ёрдами
украина, сергей рахманин, олий рада, сафарбарлик, жанговар қобилият, ғарб кўмаги, уқк, украина армияси, nv радио, таназзул, ақш ёрдами
Украина 2022 йилдан бери энг оғир даврни бошдан кечирмоқда — Олий Рада депутати
Украина Қуролли Кучларида таназзул белгилари кучаймоқда, у ҳали коллапсга айланмаган бўлса-да, хавфли аломатлар фонида оптимизм учун асос кам, деди депутат
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Украина ҳозирда сафарбарлик, жанговар қобилият ва Ғарб томонидан кўрсатилаётган кўмак бўйича 2022 йил февралидан бери энг оғир даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Олий Рада депутати Сергей Раҳманин
маълум қилди.
"Биз 2022 йил февралидан бери энг ёмон даврни бошдан кечирмоқдамиз. Айрим кўрсаткичлар бўйича бу ўша пайтдан ҳам ёмонроқ… Ўшанда жамиятда сафарбарлик руҳи, бирдамлик ва концентрация анча юқори эди. Ҳозир эса бу ҳолат йўқ", — деди Раҳманин NV радиосига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, Ғарб, айниқса АҚШнинг муносабати ҳам сезиларли даражада ёмонлашган. 2022 йилда Киев ёрдам кечикиши ёки қурол етказиб беришдаги иккиланишларга қарамай, ҳеч бўлмаганда вазият яхшиланишига умид қилиш ва ҳамкорларнинг кейинги қадамларини башорат қилиш имкони бўлган.
"Ҳозир эса биз фақат салбий сценарийларни кутяпмиз ва кўп ҳолларда бу хавотирлар ўзини оқламоқда", — дея қўшимча қилди депутат.
Шунингдек, Раҳманин Украина Қуролли Кучларининг жанг майдонида "маълум бир даражада таназзул (деградация)"га учраганини тан олди.
"Бу деградация ҳали коллапсга олиб келмаган, аммо келажакка катта оптимизм билан қарашга асос бермайдиган бир қатор хавфли аломатлар мавжуд", — деди у.
Депутатга кўра, 2025 йил охирига келиб УҚК учун асосий муаммолар сифатида шахсий таркиб етишмаслиги, техника танқислиги ва молиявий ресурслар камлиги намоён бўлади.